1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Тошкент шаҳридаги масжидларда илмий суҳбатларини давом эттиришмоқда

17:40 / 29.06.2021 2774 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,  муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча уламолар  2021 йил июнь ойининг 28 санаси шом намозидан сўнг Тошкентнинг "Шайх Зайниддин"  (кўкча)  жоме масжидида илмий суҳбат қилиб бердилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент шаҳри масжидлари ва маҳалларига ташрифи давом этяпти. Бугун  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков ,Чилонзор тумани бош имом хатиби Эргаш домла Рустамов, "Олтинхонтўра" жоме масжиди имом хатиби Икромжон домла Ботировлар Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Мевазор" маҳалласига ташриф буюриб бир қанча кўнгли ярим инсонларнинг ҳолидан ҳабар олиниб ,уларга “Вақф” фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргаш домла Рустамовлар пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Меҳрижон" ва "Яккабоғ "маҳаллаларига  ташриф буюриб, кўнгли ярим бир қанча инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга “Вақф” фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширдилар. Ташриф давомида тумандаги "Катта Қозиработ" жоме масжидида пешин намозини адо этиб , кенг жамоатчиликка динимиз аҳкомлари,  маънавиятимиз асослари  ва юртимизда бўлаётган диний соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар. Маърифий мазмундаги суҳбатлар  қалбларимизга файз бағишламоқда.

Уламолар ташрифлари асносида ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозидан сўнг амри маъруфлар қилишяпти. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг  ўринбосари  Иброҳимжон домла Иномов Янгиҳаёт туманидаги “Ниёзмат ота”, Салоҳиддин домла Шарипов Бектемир туманидаги “Алибек”, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Чилонзор туманидаги “Муҳсимхонтўра”,  Жалолиддин домла  Ҳамроқулов Чилонзор туманиги  "Олтинхонтӯра", Аброр Мухтор Али “Новза”, “Шукруллоҳ домла Эгамбердиев “Бўта бува” ва Абдуқаҳҳор Юнусов Яккасарой туманидаги “Раҳимжон ота” жоме масжидларига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг маърузалар қилиб беришди.

 Амри маъруф ва наҳйи мункарлар мўмин-мусулмонларга манзур бўляпти.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 23 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Чилонзор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, давоми...

1738 11:25 / 23.02.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимМуҳтарам делегациялар раҳбарлариҲурматли Бош котиб жаноблариБарчангизни бугун Кўрфаз араб давлатлари ndash Марказий Осиёrdquo олий давоми...

3555 18:22 / 21.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 16ndash19 март кунлари юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар давоми...

4035 12:35 / 16.03.2022
2 июн куни Тошкентда .Пешқадам карвони, лойиҳаси доирасида .Ўтмиш, бугун ва келажак, сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устозлар, ёзувчилар, матбуот ходимлари, давоми...

1517 21:26 / 05.06.2024