1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Пешқадам карвони» лойиҳаси доирасида «Ўтмиш, бугун ва келажак» сарҳисоб тадбири ўтказилди

21:26 / 05.06.2024 1535 pdf Ўқиш режими + -

2 июн куни Тошкентда «Пешқадам карвони» лойиҳаси доирасида «Ўтмиш, бугун ва келажак» сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устозлар, ёзувчилар, матбуот ходимлари, лойиҳа аъзолари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, сўнгра хайрли дуолар қилинди.

Кейин ушбу лойиҳа билан танишув видеоролиги тақдим этилди.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини юртимиз бўйлаб ва бутун дунёдаги ўзбекзабон мусулмонларга тарқатишни мақсад қилган «Пешқадам карвони» лойиҳаси 2 йил аввал Muslimaat.uz сайти, Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий канали раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан йўлга қўйилган.

Беш йўналишда иш олиб бораётган лойиҳада барча иштирок этиши мумкин. Йўналишлар китобхонликни тарғиб қилиш, турли соҳаларда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари юзасидан илмий ишлар ёзишни қамраб олган.

Тадбирнинг асосий қисмида китобхонликни тарғиб қилиш йўналишидаги ишлар сарҳисоб қилиниб, ташриф буюрган устоз ва азиз меҳмонларнинг лойиҳа ҳақидаги нутқлари тингланди.

Республиканинг турли ҳудудларидаги лойиҳа билан ҳамкорликда очилган кутубхоналарда йил давомида 25 та китобхонлик марафонлари ўтказилди.

Йил давомида эълон қилинган «Кутубхонангиз билан ўрнак бўлинг», «Китобхонлик тадбири ташкил этиш» танловлари ҳамда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китобларида Рамазон ойи фазилатлари ва рўзага доир масалаларнинг ёритилиш таҳлили»мавзусидаги мақолалар танлови ғолиблари, самарали фаолият олиб борган аъзолар, лойиҳанинг энг фаол ходимлари тақдирланди.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Айни пайтда бу мажмуа янгидан барпо давоми...

1900 20:40 / 17.05.2023
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида .Миллий тикланиш, демократик партияси фракцияси ташаббуси билан .Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболлари ва давоми...

2828 10:20 / 28.05.2021
Амалдаги .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун дастлаб 1991 йилда сўнг 1998 йилнинг 1 майида янги таҳрирда қабул қилинган. Орадан 22 йил ўтди. давоми...

2819 11:56 / 26.09.2020
Россияда мусулмонларнинг кунданкунга ошиб бораётганини маълум қилган Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдинов Экспертлар 15 йилдан кейин Россия давоми...

2385 11:00 / 06.03.2019