1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маккаи Мукаррамада халқаро анжуман

18:02 / 28.05.2019 2073 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойининг 22 куни Маккаи Мукаррама шаҳрида Икки ҳарам ходими қирол Салмон ибн Абдулазиз Оли Саъуднинг бевосита риояси остида «Робитатул-ъаламил-исламий» (Ислом олами робитаси) томонидан ташкил қилинган «Қуръон ва Суннатда васатия ва мўътадиллик қадриятлари» деб номланган халқаро илмий анжуман иш бошлади.

Анжуман фаолиятида дунёнинг турли минтақаларидан таклиф қилинган минг нафардан ортиқ дин пешволари, муфтийлар, уламолар, исломий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирок этмоқда. Жумладан,  ушбу анжуманда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси раҳбари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жомеъ масжид имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашмоқда.

Маккаи Мукаррама минтақасининг амири Холид ибн Файсал анжуманни очиқ деб эълон қилиб, қирол Салмон ибн Абдулазиз Оли Саъуднинг анжуман қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Анжуман фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотлар билан янгиликларимизнинг келгуси сонларида танишишингиз мумкин. 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги .Термиз, халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида Афғонистон расмийларининг Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси давоми...

1360 13:30 / 14.05.2025
Туркиянинг хайрия ташкилоти Аддис Абеба университети билан ҳамкорликда Эфиопия масжидлари ва Қуръон мактабларида 15000 нусхада мусҳаф чоп этишни молиялаштирди. Бу давоми...

2428 14:43 / 20.08.2019
2023 йил 22 июнь юртимиз мўминмусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров давоми...

2048 18:14 / 23.06.2023
Айни вақтда Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида давоми...

1602 10:59 / 28.08.2023