1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Барчамиз, нуқтадек сайёрамиз билан бирга Роҳманнинг қабзасидамиз

09:00 / 26.06.2021 2261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШнинг фазовий тадқиқот билан шуғулланувчи агентлиги бўлмиш НАСА сайёрамизнинг ва ойнинг ноёб расмини эълон қилди. Сайёрамизни Сатурн ва унинг ҳалқалари ёнида учиб юрган «Кассини» зонди расмга олган. Бу расм 1.4 млрд км узоқликдан олинган. Сатурннинг ҳалқалари яққол кўриниб турибди, сайёрамиз орқа фонда митти нуқта бўлиб акс этган.

НАСА ушбу расмни «Биз илк бор Ерни узоқ масофадан расмга оляпмиз» деб изоҳлаган ва бу кун 19 июль эканини эслатган. НАСА изоҳига қўшимча қилиб «Кассини» камераси илк бор Ер ва ойнинг бир-биридан алоҳида тургани акс этган расмни олишга эришди» деган.

Расм бир нуқтадан олинган, бу пайтда қуёш зондга нисбатан сатурннинг ортида бўлган, шу боис сайёра қуёшдан келаётган нурнинг кўп қисмини тўсган. Агар нурнинг кўп қисми тўсилмаганда сайёрамизнинг расмини олиша олмасди.

Расмга олган камера 1990 йилда ишлаб чиқарилган экан. «Кассини» зонди 1997 йилда сатурн ва унинг йўлдошларини ўрганиш учун юборилган, зонд 2004 йилда етиб борган.

Расмда ишора билан кўрсатиб турилган оқиш нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам яшайдиган Ер. У ерда одамлар туғиладилар, кексаядилар, ўладилар, ейдилар, ичадилар, ухлайдилар, турли соҳаларда мусобақалашадилар, бир-бирлари билан урушиб, ғалаба қозонадилар, мағлуб бўладилар. Бир-бирларини ўлдирадилар, жосуслик қиладилар.

Шу дунёнинг кетидан югуриб охиратни эсдан чиқармаяпмизми?! Пул топаман деб ибодатда сусткашлик қилмаяпмизми?!

Барчамиз, шу нуқтадек сайёрамиз билан бирга Роҳманнинг қабзасидамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда осмонлару ернинг қиёматдаги ҳолати ҳақида шундай деб марҳамат қилган:

وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَاوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ ۚ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ

 

«Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ қадрламадилар. Ҳолбуки, қиёмат куни ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир» (Зумар сураси, 67-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . , .. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар .Мендан кейин давоми...

2324 12:42 / 22.04.2024
.Илм ndash ҳар доим очиқ эшикка ўхшайди, унга кириш ҳар бир инсоннинг ўз ихтиёрига боғлиқ,.Шайх Абдулвоҳид ЯҳёАбдулвоҳид Яҳё Рене ЖанМариЖозеф Генон 1886 ndash 1951 ndash давоми...

2890 13:30 / 02.04.2021
Вақтига барака киришини истаган ҳар бир инсонга тавсияБиринчи бўлиб, Аллоҳ таолонинг сизнинг устингиздаги ҳақлари борасида фикр юритинг.Аллоҳ таоло сизнинг давоми...

2943 15:52 / 17.01.2023
Коинотда, атрофимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу давоми...

4171 09:00 / 31.07.2022