1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди

12:00 / 16.08.2022 2113 pdf Ўқиш режими + -

«Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, «Имом Бухорий» ордени икки даражадан иборат бўлади:

«Олий Даражали Имом Бухорий» ордени;

«Имом Бухорий» ордени.

«Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, Ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:

- хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;

- хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;

- халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;

- мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

«Имом Бухорий» ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:

- илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;

- давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;

- диний уламолар;

- олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.

«Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), «Имом Бухорий» ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Манба: huquqiy axborot телеграм канали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 апрель куни Тошкент ислом институтида .Hilolnashr, нашриёти билан ҳамкорликда .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли фильм ҳамда .Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2402 16:11 / 28.04.2022
Ўзбекистонликларнинг қарийб 20 фоизи диний сабабларга кўра анъанавий кредит маҳсулотларидан фойдаланмайди, ислом молиясини йўлга қўйиш мамлакатга йилига 10 млрд давоми...

2300 09:06 / 25.06.2023
Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлимида Рамазон ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги масжидларда давоми...

2263 16:11 / 22.02.2022
Дунёдаги энг етакчи тадқиқот маркази бўлган Pew Research Centeraposa маълумотларига кўра, миграция бўлмаса ҳам кейинги 30 йилда Европада мусулмон аҳолиси cони 4,6 дан 7,4 гача давоми...

2978 07:00 / 06.02.2019