1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ислом иқтисодиётининг етук мутахассиси

08:30 / 25.03.2021 2244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзилар Исломни камбағаллар дини деб ўйлайдилар, бироқ ундай эмас. Исломга бойлар ҳам, камбағаллар ҳам эътиқод қиладилар. Баъзи мусулмонлар тирикчилигини ташлаб, дунёдан узоқлашиб, дарвишона ҳаёт кечиришни ҳақиқий Ислом деб тушунадилар. Бу мутлақ нотўғридир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ва улардан кейинги умматлар Исломни дунёга кенг тарғиб қилган улуғ авлод ҳам ундай йўл тутмаганлар. Ҳикмат эгаси бўлган улуғ зот Аллоҳ таоло умматнинг юкини енгил қилувчи савдогарларни юбориб қўйган. Агар Аллоҳ таоло Абу Бакр Сиддиққа бойлик бермаганда, ҳазрати Билол Маккада иссиқ тошлар остида азобланишда давом этган бўлар эди. Шунингдек, имом Бухорийни онаси пул бермаганда у зот ҳам илм йўлида сафар қила олмас эдилар.

Бойлик — бу куч. Ҳозирги пайтда ҳам шу кучга эҳтиёж сезилмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Кучли мўмин заиф мўминга қараганда яхшироқ ва Аллоҳ таолога суюклироқ, лекин иккаласида ҳам яхшилик бор».

Агар сиз бой бўлсангиз, камбағалга қараганда иймоним оз деб ўйламанг. Бойлик — бу Аллоҳ таоло берган ризқ. Агар бой бўлсангиз, демак, динга шу йўл билан хизмат қилинг. Бу Ислом дини Хадижа бинти Хувайлид, Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон ибн Авф ва бошқаларнинг саховатлари ила бошланган.

Таассуф, баъзи бойлар ўз мулкини ҳаром йўлларга сарфламоқдалар. Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлаш ўрнига, бойликка қул бўлганларни кўрмоқдамиз. Мана шу ҳолатда бойлик — бошга бало келтиради.

Мусулмонларнинг энг бой кишиларидан бўлган, жаннат хушхабари берилганлардан бири бу — улуғ баҳодир Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудир. Бу улуғ саҳоба олувчилар қаторида эмас, берувчилар қаторида бўлишга интилган, бошқа саҳобалар каби Аллоҳ йўлида уй-жойини, мол-мулкини Маккада қолдириб келган зотдир.

Саъд ибн Робиъ унга мулкини ярмини берганда, у шундай дейди: «Аллоҳ сизнинг молингизга ва аҳлингизга барака берсин. Яхшиси, менга бозорни кўрсатиб қўйинг». Шундай қилиб, у қисқа вақт ичида Мадина бозорларида савдо билан машғул бўлиб, миллионлаб даромад орттиради.

Ибн Ҳажар Асқалоний шундай дейди: «Абдураҳмон ибн Авфнинг ортида тўрт аёли қолган. Уларнинг ҳар бири 100 000 динордан мерос олганлар. Аёлларнинг ҳаммаси Қуръон тақсимоти бўйича бутун мероснинг саккиздан бирини олишидан хабарингиз бор. Яъни, саккиздан бир қисми 400 000 минг динор бўлганини кўрсатади. Ҳисоблаб чиқилса, 400 000*8 = 3200 000 олтин динор. Бу ҳисоб миллионер саҳобани мусулмонларга қилган ҳисобсиз ёрдамлари ва Аллоҳ йўлида ҳадя қилган карвонларидан ташқари эди».

Бир савдогар тижорат сафарига чиқиб кетиб, тезда қайтиб келади. Сўнгра ундан дўсти нега қайтиб келганини сўрайди. У қуйидагича жавоб берган: «Эй биродар, мен йўлда қаноти синиб, кўзи кўрмай қолган кабутарга кўзим тушди. Шунда мен: «Бунга Аллоҳ таоло қандай ризқ берар экан деб кузатарканман, бир кабутар келиб унга емиш бериб кетди. Бу ожиз кабутарга ризқини етказган Аллоҳ дунё кетидан елиб югурмасам ҳам мени ризқимни етказишга қодир дедим. Сўнгра оилам фарзандларимнинг олдига қайтиб келишга қарор қилдим».

Шунда дўсти унинг елкасига қўлини ташлаб: «Субҳаналлоҳ! Эй биродар! Ризқини кутиб ўтирган кабутар эмас, емиш олиб келган кабутар бўлмайсанми?!» - деб танбеҳ берди.

Абдураҳмон ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламдан ўтганларида, у зотнинг аёлларига (мўминларнинг оналари) моддий ёрдам кўрсатиш шарафига муяссар бўлган.

Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига шундай деганларини эшитганман: «Албатта, мендан кейин сизларга меҳрибончилик қилувчи инсон — тақводор инсон. Эй Роббим, Абдураҳмон ибн Авфга Салсабил булоғидан сероб қил».

Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Абдураҳмон — мусулмонларнинг саййидларидан».

Бу буюк саҳоба ҳаётини Роббига итоат қилиш билан ўтказган. У умрининг сўнгги лаҳзаларида ҳам шундай эди.

Ҳафиз ибн Касир айтади: «У ўлим тўшагида ётганда Бадр ғазотида қатнашганларга тўрт юз динордан беришни васият қилган. Улардан юз киши қолган эди. Улар орасида Усмон розияллоҳу анҳу ва Али розияллоҳу анҳулар ҳам бор эди. Али розияллоҳу анҳу айтди: «Хотиржам бўл, эй Абдураҳмон ибн Авф, сен мазмунли ҳаёт кечирдинг».

Шунингдек, у мўминларнинг оналарига ҳам катта миқдорда пул беришни васият қилган. Шунинг учун Оиша онамиз айтадилар: «Аллоҳ унга Салсабил сувидан сероб қилсин».У ўзининг кўплаб қулларини озод қилган Аллоҳнинг суюкли бандаси эди. Унинг жанозасини Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқиганлар. Тобутларини кўтарганлар орасида Саъд ибн Абу Ваққос ҳам бўлган. У Мадинадаги Бақиъ қабристонига ҳижратнинг ўттиз биринчи йили (баъзи маълумотларда ўттиз иккинчи йил оламдан ўтган дейилган) дафн этилган.

Аллоҳ таоло Абдураҳмон ибн Авфдан рози бўлиб, жаннатига дохил қилсин.

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Қўриқхоналар ташкил қилиш Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган давоми...

741 15:25 / 18 октябрь
Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2216 13:00 / 17.05.2021
Аллоҳ Қуръонда Яъқуб алайҳиссаломнинг тилидан .Фақат кофир қавмларгина Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлурлар,, деган Юсуф сураси, 87оят. Бошқа бир жойда Иброҳим давоми...

3357 11:00 / 18 январь
Ислом охират кунига иймон келтиришни ҳам иймондаги рукн масалаларидан қилган. Иймон келтириш лозим бўлган нарсалар ичида бу масалага алоҳида эътибор берилади. давоми...

1522 09:45 / 18.11.2023
Аудиолар

137653 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57720 14:35 / 11.08.2021