1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ал-Ясаъ алайҳиссалом

10:30 / 18.03.2019 6081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримда бу пайғамбар алайҳиссаломнинг исмлари Анъом сурасида бир марта, Сод сурасида бир марта зикр қилинган.

«...ва Исмоил, Ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» (Анъом сураси, 86-оят).

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларидан катта гуруҳини зикр қилиш давомида Исмоил, Ал-Ясаъ, Юнус ва Лут алайҳиссаломларни зикр этган. Буларнинг алоҳида ажралиб турадиган сифатлари Аллоҳнинг Ўзига аён.

Аммо «Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» дейилишидан улар оламдаги энг афзал зотлар экани маълум бўлмоқда.

Сод сурасидаги Ал-Ясаъ алайҳиссалом ҳақларидаги оят юқорида ўтди. Бироқ у зот тўғрисида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда бошқа маълумот йўқ.

Ал-Ясаъ алайҳиссалом Илёс алайҳиссаломнинг амакилари Ахтубнинг ўғли бўлганлар. У зотнинг насаблари Юсуф алайҳиссаломда туташади.

Ал-Ясаъ алайҳиссалом Бану Исроилнинг пайғамбарларидан бўлиб, Илёс алайҳиссаломнинг шариатларига даъват қилганлар. У зотнинг даврларида гуноҳ ишлар ва зулм ниҳоятда кучайган. Ана шундай оғир бир шароитда Ал-Ясаъ алайҳиссалом Шомнинг Баълабакка шаҳрида пайғамбарлик қилганлар ва ана шу заминда вафот этганлар.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АББОСИЙЛАРНИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ. Аббосийларнинг давлат ичида низолар чиқаришга, ҳокимлар обрўйини тўкишга, қимматчиликка, араблар билан мусулмонлар, яъни давоми...

10833 00:00 / 24.02.2017
Қуръони Каримнинг дастлабки оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини давоми...

3662 08:06 / 04.12.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича давоми...

2639 11:30 / 21.08.2021
Имом, аллома, фақиҳ, усули фиқҳ илмининг олими, луғат билимдони, Хуросон аҳлининг пешвоси Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Шоший Шофеъий. .Қаффоли Кабир, номи давоми...

4122 13:45 / 24.01.2019
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021