1446 йил 27 шаввол | 2025 йил 25 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Бу Усмоннинг қўли!

16:00 / 15.01.2021 2514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан умра қилмоқчи бўлдилар. Маккада мусулмонлар уруш учун келишаяпти деган хабар тарқалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага фақатгина умра учун келаётганларини, Маккада фақатгина бир кеча-кундуз туришларини айтиб элчи юбормоқчи бўлдилар. Аввалда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуни юбормоқчи бўлдилар. Аммо Умар розиёллоҳу анҳунинг қариндошлари Маккада оз қолган эди. Агар Қурайш хиёнат қилса Маккадаги қариндошлари Умар розиёллоҳу анҳуни ҳимоя қилишга қодир эмас эдилар. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу Усмон розиёллоҳу анҳуни юборишни маслаҳат бердилар. Чунки у киши Бани Умайядан бўлиб, улар Қурайшнинг бош бўғинидан бири ва Усмон розиёллоҳу анҳу уларнинг бойларидан эдилар. У кишига биров журъат қила олмас эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розиёллоҳу анҳунинг маслаҳатларини олиб Маккага Усмон розиёллоҳу анҳуни юбордилар. У киши мусулмонларнинг уруш учун эмас, фақатгина умра учун келишганини хабар беришлари лозим эди.

Усмон розиёллоҳу анҳу Маккага келиб Абу Суфён ва Қурайш катталарига хабарни етказдилар. Абу Суфён Усмон розиёллоҳу анҳуга агар истасалар ўзлари Каъбани тавоф қилишлари мумкинлигини, бошқа мусулмонлар ишини текшириб кўришини айтди. Шунда Усмон розиёллоҳу анҳу: «Мен Каъбани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илгари тавоф қилмайман», дедилар.

Қурайш бир фикрга келгунича Усмон розиёллоҳу анҳуни олиб қолди. Мадинада Усмон розиёллоҳу анҳуни Қурайш ўлдирибди, деган хабар тарқалди. Ўша пайтдаги дипломатик урфлар элчининг ўлдирилмаслигини тақозо қилар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазабланиб мусулмонлардан Қурайшга қарши кураш учун дарахт остида байъат қабул қилдилар. Бу байъат кейинчалик «Ризвон байъати», деб ном олди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини очиб турдилар. Саҳобалар бирин-кетин ўлим учун байъат қилишди. Байъат тугагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўлларини иккинчисининг устига қўйиб: «Бу Усмоннинг қўли», дедилар.

Тўғри, агар Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада бўлганларида бу байъат бўлмас эди. Аммо бошқа томондан Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада эдилар. Инсонларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўллари билан Усмон розиёллоҳу анҳунинг йўқликлари ўрнини тўлдирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу байъатнинг ўлим учун бўлганини билдилар. Агар бу бошқа сабаб учун бўлиб, унда Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада бўлсалар албатта ҳозир бўлар эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотнинг бўшлиқларини тўлдирдилар.

Табук ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъб ибн Моликни сўрадилар:

- Каъб ибн Моликка нима бўлди?

Бани Салама қабиласидан бир киши деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни кийимлари ва икки ёнига боқиши(яъни, мол-давлатининг ташвиши) Табукка келишдан тўсиб қўйди.

Шунда Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳу унга қараб:

- Бунча ҳам ёмон гап айтдинг. Эй Аллоҳнинг Расули! Биз ундан фақатгина яхшилик кўрганмиз, деди.

Ҳа, Каъб Табукда йўқ эди. Аммо у Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳунинг қалбида ҳозир эди. Йўқлигида дўсти уни муҳофаза қилди.

Бир киши машҳур наҳв олими Мубарридга деди:

- Фалончи мени сўкди. Мен ҳилм(юмшоқлик)ни лозим тутиб сукут сақладим. Сўнгра у сизни сўка бошлади. Сизни ҳам ўзимга тенглаштириб сукут сақладим.

Мубаррид деди:

- Иккиси баробар эмас. Ўзинг учун сабр қилганинг ҳилмдир. Дўстинг учун индамай турганинг эса хиёнатдир!

Сен яхши деб биладиган дўстинг ғоиб бўлганида унинг ўрнини тўлдир.  «Бу Усмоннинг қўли», деган гапни эсла!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша пайтда Ислом давлатида бир неча вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бир неча амирликлардан ташкил топган эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг давоми...

977 12:09 / 31 март
1818 йилда Ҳинд диёрида Муҳаммад Раҳматуллоҳ ибнул Халил дунёга келди. Инглизлар Ҳинд диёрини эгаллашгач қўзғолонларнинг олдини олиш учун бу диёрдан исломни давоми...

3170 15:30 / 30.10.2021
иккинчи мақола Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари иккига бўлинади1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари.Жаброил давоми...

1366 14:01 / 21.08.2023
Бани Ҳашиш қабиласининг раисларидан бири қўшнисининг ерини эгаллаб олади. Улар қозига шикоят қилиб боришади. Қози имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ эди. Шавконий давоми...

3289 17:00 / 12.04.2022
Аудиолар

152571 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

71929 14:35 / 11.08.2021