1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар ўртасида «Асмоул-ҳусно» танлов мусобақаси ўтказилди

18:00 / 24.03.2021 2520 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2021 йил 24 март куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида Аллоҳнинг гўзал исмлари «Асмоул-ҳусно» бўйича мусобақа танлови ўтказилди. Ушбу мусобақа эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар орасида эркак ва аёллар ўртасида бўлиб, танлов Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ва вақф хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Хайруллоҳ ҳожи Акромов ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ходимаси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиласи Дилбар Аҳмедова, Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатовалар ташриф буюришди.

Анжуман анъанага мувофиқ, Қуръони Карим тиловати билан бошланди ва дуолар қилинди. Сўнгра, аввал эркаклар ўртасида, кейин аёл-қизлар ўртасида саралаш мусобақаси бошланди. Мусобақани жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 3 ўрин соҳиби Ўткирбек Каримовга насиб этди.

2 ўрин совриндори Мирзоҳид Комилов бўлди.

Биринчи, энг олий ўринни эса Носиржон Комилов эгаллади.

Аёл-қизлар ўртасида эса 3 ўрин соҳибаси Дилдора Тоирова бўлди.

2 ўринни Наргиза Шерматова  эгаллади. 

Олий, биринчи ўрин ғолибаси Раъно Унбаевага насиб этди.

Барча ғолиб ва совриндорларга, шунингдек, иштирокчиларга вақф хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалар ва қимматбаҳо мукофотлар топширилди.

Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматларнинг асллари сон саноқсиздир. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларда иймон тақозосига кўра амал қилишдир.

Шунингдек саломатлик ва офиятлик неъматларнинг аслларидан бўлиб, қулоқ, кўз, тил, қалб, ва барча аъзолар саломатлиги ҳам шулар жумласидандир. Ушбулар инсон ҳаракатининг меҳвари ва ўз вужудидан истифода қилиш тиргагидир. Саломатлик чоғимизда, куч-қувватимиз борлигида яхши амаллар қилишда мусобақалашайлик! Зеро, сизу бизга берилган саломатлик неъмати қадрига етайлик ва тавбага шошилайлик!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф буюришган эди. Кеча, 14 апрель куни Туркияга ташриф буюрган юртимиз давоми...

2108 22:00 / 15.04.2023
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси 20222023 ўқув йили учун қабул очилганини эълон қиладиҚабул имтиҳонларига кириш шартлари Бу давоми...

5548 15:00 / 19.04.2022
Индонезия ҳукумати коронавирус туфайли кетмакет иккинчи йили ҳам ҳажга боришни бекор қилди. Бу ҳақда .Reuters, ахборот агентлиги мамлакат дин ишлари бўйича вазирлиги давоми...

1824 09:56 / 04.06.2021
Яқинда мамлакатимизда Лувр музейининг ислом санъати бўлими директори Яник Линц бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Бундан кўзланган мақсад, 2021 йилда Луврда давоми...

4274 11:10 / 09.10.2018