1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Илм талабида кўп сафарда бўлган олим

17:00 / 14.03.2021 2582 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, ҳофиз, фақиҳ, Насаф қозиси, улуғ олим Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Маъқил ибн Ҳажжож Насафий. Насаф «Нахшаб» ҳам дейилган.

Қутайба ибн Саъид, Жуббора ибн Муғаллис, Ҳишом ибн Аммор, Абу Курайб, Аҳмад ибн Манеъ ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.

Илм талабида кўп сафарда бўлганлар.

Бу кишидан Али ибн Иброҳим Тағомий (Тағом – Бухоро атрофидаги бир жой), Халаф ибн Муҳаммад Хайём, Абдулмўмин ибн Халаф, Муҳаммад ибн Закариё ва у кишининг ўғиллари Саъид ибн Иброҳим ҳадис ривоят қилганлар.

Абу Яъло Халилий: «У киши сиқа, ҳофиз. 295 йил зулҳижжа ойида оламдан ўтганлар», – деганлар.

«Муснад ал-кабир», «Тафсир» ва бошқа китоблари бор.

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларини ривоят қилганлар. Мужтаҳид ва фақиҳ бўлганлар.

Муҳаддис, садуқ Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Хоқон Шоший. Асли марвлик бўлганлар.

249 йилда Абд ибн Ҳумайддан «Тафсир» ва «Муснад»ларини эшитганлар. Узоқ умр кўриб, иккала китобни ривоят қилганлар.

Бу кишидан Абу Ҳотим ибн Ҳиббон, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳаммувайҳ Сарахсий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. 318 йили шаъбон ойида Ибн Ҳаммувайҳ Шошда Иброҳим ибн Хузаймдан ҳадис эшитганлар. Бизга Иброҳим ибн Хузаймнинг вафотлари ва сийратлари тўғрисида маълумот етиб келмади. У киши сиқалардан бўлиб, 90 ёшда вафот этганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари 1953 йил 1 март куни Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия вилояти Фотиҳ Морис давоми...

2540 22:00 / 28.08.2024
Уламолар айтадилар.Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам давоми...

5656 09:00 / 22.08.2021
Имом, муҳаддис, Марвнинг манфаатли олими, Абу Исо Термизийнинг .АлЖомеъ,ларини у кишидан ривоят қилган ровий Абул Аббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ибн Фузайл давоми...

1259 11:31 / 09.04.2025
Ҳомидхон қори 1905 йил Наманган шаҳри Чуқур кўча даҳаси собиқ .Лўли чеки, маҳалласи ҳозирги .Самарқанд, кўчасида таваллуд топди. Бобоси Умархон ҳожи аҳли илм, аҳли давоми...

3582 14:00 / 24.02.2023