1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳайдарободдаги масжидларда дунёвий илмлар ўргатилмоқда

18:00 / 14.03.2021 1873 pdf Ўқиш режими + -

Ҳайдоробод шаҳрининг 12 та таниқли бўлган масжидларида ўғил болаларга диний билимлар билан бир қаторда инглиз тили, математика ва илм-фан соҳалари бўйича дарслар ўтилмоқда. Бу ҳақда newindianexpress.com манбаси хабар беради. Ушбу дастурни «MS Education Society» раҳбари ММ Ҳусайн ва ўқитувчи Зокир Ҳусайн ҳамда бошқалар ташкиллаштирди.

Бу ташаббус Ҳайдарободдаги «Човк» масжидидан бошланиб, яна 20 та масжидни қамраб олган. Талабаларга қўшимча равишда асосий кўникмалар бўйича ҳам дарслар ўқитилмоқда.

«Човк» масжиди улкан кутубхонага эга бўлган ва шаҳар марказида жойлашгани ҳамда 20 та масжид орасидан ташаббус жорий этилгани, кенг имкониятлар борлиги сабабли шу ер дастурнинг илк босқич манзили бўлди.

Айниқса, мазкур дастур кам таъминлаган ўқувчиларга етарли даражада билим олиши учун жуда катта туртки бўлмоқда. Чунки пандемия оқибатида мактабларнинг ёпилиши ўқувчилар билимини пасайишига олиб келган эди.

Дастур доирасида танлаб олинган яна бир масжид «Оламгир» масжиди бўлиб, бино 3 қаватдан иборат. Авваллари фақат ибодат учун хизмат қилган бу масжидда энди дунёвий дарслар ҳам ўтилмоқда. Бундан олдин ҳам хусусий ташкилотлар томонидан шу каби ташаббуслар амалга оширилган. Мисол учун, «Ёрдам қўли» фонди томонидан Ражендранагардаги «Мустафо» масжидида аёллар учун бепул соғломлаштириш маркази ишга туширилган эди. Юқумли бўлмаган касалликларни назорат қилиш учун ташкил этилган марказда 350 та аёл текширувдан ўтишга муваффақ бўлган.

Инглиз тилидан Зуҳра Зокирова таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россиянинг .USM Holdings Limited, компанияси Тошкентдаги Ислом маданият маркази қурилиш ишларини 2021 йилнинг охирги чорагигача тугатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда kun.uz давоми...

3564 14:05 / 09.01.2021
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти муассислигида .Ислом маърифати, илмийадабий, маънавиймаърифий журнали таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий давоми...

1240 10:20 / 03.10.2023
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз давоми...

1274 17:39 / 26.03.2025
Ўзбекистон суперлигасиниг навбатдаги ўйини Машъал Локомотив клублари ўртасида ўтказилди. .Муборакдаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ифторлик учун дастурхон давоми...

3299 10:52 / 07.05.2021