1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Профессор доктор Меҳмет Гўрмез

13:07 / 14.10.2024 1153 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анқарадаги Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез 1959 йилда Туркиянинг Газиантеп вилояти Низип туманида туғилган. Бошланғич таълимни Низипда, ўрта таълимни Газиантеп Имом Хатиб ўрта мактабида тамомлаган.

1983-1987 йилларда Aнқара университетининг илоҳиёт факультетида таълим олган. Ўша йили «Aсосий Ислом фанлари» факультети «Ҳадис» кафедрасида магистратурада ўқишни бошлади.

1988 йили Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги томонидан ажратилган стипендия билан Қоҳира университетида бир йил давомида таълим ва илмий изланишлар олиб борди.

1995 йилда докторлик диссертациясини «Суннат ва ҳадисларни тушуниш ва талқин қилишда методология муаммоси» мавзусида ҳимоя қилган.

1995-1997 йилларда Қозоғистондаги Аҳмад Яссавий университетининг илоҳиёт факультетида фаолият юритган.

1999 йилда доцент илмий унвонига эга бўлди.

2001-2003 йиллар давомида Ҳаcеттепе университетида дарс берди.

2003 йил Дин ишлари бўйича вице-президент этиб тайинланди.

2006 йилда профессор унвонини қўлга киритди.

2010-2017 йилларда Дин ишлари бўйича раиси лавозимида фаолият юритди.

Меҳмет Гўрмезнинг «Ҳадис илмининг асосий масалалари», «Қалб давоси», «Ғаззолий асарларида Суннат ва Ҳадис ҳамда уларнинг шарҳлари», «Суннат ва ҳадиснинг ҳақиқий қиймати», «Суннат ва ҳадисларни тушуниш ва шарҳлашда методология муаммоси» ва бошқа кўплаб асарлари нашр этилган.

Ҳозирда ўзи асос солган Ислом тафаккур институти ва Халқаро Ислом тафаккур жамғармаси президенти сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Фарийд Божий Тунисий Дамашқдаги .АлФатҳул Исламий, маъҳадида дарс бераётган пайтлари эди. Бир куни тушларида шайхлари Абдулҳодий Харсани кўрдилар ва у давоми...

3295 13:00 / 26.12.2021
Ҳофиз Заҳабий .Маърифатулқурроилкибро аълаттабақоти валаъсор, ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий .Ғоятунниҳоя фии табақотилқурро, китобларида 3951005 йили давоми...

2014 09:00 / 10.01.2022
иккинчи мақола Ҳиндистонда саккиз йил мобайнида қатнаб, ҳар сафар тўрт ёки олти ойдан таълим олганлар. Қисқа муддатга борсалар ҳам ихлос ва жидду жаҳд билан давоми...

3864 09:39 / 07.09.2023
Буюк ватандошимиз имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳ илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада ҳижрий 194 йилда таваллуд топганлар. Имом Бухорийнинг давоми...

12692 18:02 / 07.07.2017