1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Ислом инсонни кўнгилсизликлардан сақлайди

14:00 / 14.03.2021 2296 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اقْتُلُوا الْأَسْوَدَيْنِ فِي الصَّلَاةِ؛ الْحَيَّةَ وَالْعَقْرَبَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар».

«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Исломнинг асосий ғояларидан бири инсонни турли зарар ва кўнгилсизликлардан сақлашдир. Шунинг учун барча исломий ҳукмларда бу нарсага катта эътибор берилади. Ҳатто намозда ҳам кишиларга зарар етишининг олдини олиш чоралари кўрилган. Илон ва чаён инсонга зарар етказиши аниқ бўлган нарсалардир. Шунинг учун намоз ўқиётган одам намозда туриб, уларга кўзи тушиб қолса, ўлдиришга амр қилинмоқда. Албатта, уларни иложи борича кам, яъни бир-икки ҳаракат билан ўлдиришга уриниш керак.

Илон ва чаёндан бошқа заҳарли ва зарарли нарсалар ҳам шу ҳукмга киради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга умматимнинг ажрлари, ҳаттоки кишининг масжиддан давоми...

2986 09:00 / 06.06.2021
.Суннат, сўзи араб тилида .тариқат,, яъни .маънавий йўл, деган маънони англатади. .Фалончининг суннати, дегани .унинг ҳаётий йўли, демакдир. Шундан келиб чиқиб, давоми...

41482 10:48 / 11.09.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўзи ожиз одам келиб.Эй Аллоҳнинг Расули, менинг масжидга давоми...

4536 17:50 / 31.10.2021
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан биров масжидда туриб, мудраса, ўша ўтирган жойидан давоми...

3313 18:30 / 20.03.2022