1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қримда «Азон садоси» танлови бошланди

13:00 / 06.03.2021 2026 pdf Ўқиш режими + -

Қримда «Азон садоси» номли танловнинг саралаш босқичлари бошланди, дея хабар берди islam.ru манбаси. Биринчи тур босқичлари Первомайское (Журчи) қишлоғида бўлиб ўтди. Первомай тумани қишлоқларидан турли ёш тоифасидаги 16 иштирокчи азон чақириш бўйича беллашди. Танловнинг энг кичик иштирокчиси 7 ёшда.

Мусобақа бошланишидан аввал Қрим муфтийси ўринбосари Раим Ғофаров танловда йиғилганларга азон ва унинг мусулмонлар учун аҳамияти ҳақида гапириб берди.

«Бир неча йиллар давомида ота-боболаримиз мажбуран сургун қилинган жойларда Қримга қайтишни ва азон садоларини яна эшитишни орзу қилар эдилар. Бугун, ҳатто кичик болалар ҳам азон чақираётганини кўриб, қалб ғурур ва қувончга тўлади. Қримда азон садолари ҳеч қачон тўхтамасин», - дея таъкидлайди Раим Ғофаров. Шунингдек, у Журчи диний ҳамжамиятининг раиси Ваид Биляловга тадбирни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Мусобақанинг биринчи саралаш босқич натижаларига кўра Ислом Изеев, Ибрагим Ёқубов ва Алим Ибрагимовлар финал босқичига йўл олишди.

Кейинги мусобақа 9 март куни Симферополда «Саид-Саттор» диний мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи март-апрель ойларида, Рамазон ойи бошлангунга қадар бўлиб ўтади.

Танловда 6 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчиларга қўйиладиган асосий талаблар: диксия, азон матнини тўғри ўқиш, талаффуз, оҳангдорлик (азоннинг садоси), овознинг равшанлиги, ифодавийлиги, саҳнада ўзини тутиши, дея хабар беради Қрим Марказий ахборот бошқармаси матбуот хизмати.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20232024 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича маълумот олишни истасангиз қуйидаги манзил, давоми...

3810 11:20 / 06.06.2023
Швециянинг ўнг қанот Демократлар партияси аъзоси бўлган маҳаллий сиёсатчи Ислом ва мусулмонларни ҳақорат қилгани учун 40 кун озодликдан маҳрум этишга ҳукм давоми...

3560 10:01 / 17.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа давоми...

946 15:46 / 05.02.2025
Душанба куни кечқурун Буюк Британиянинг Ньюкестл шаҳридаги Баҳр мусулмон мактабига номаълум шахслар босқин уюштиришди, деб хабар беради IQNA.Мактаб имоми Абдул давоми...

3778 10:20 / 28.03.2019