1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британияда мусулмон мактабига ҳужум уюштирилди

10:20 / 28.03.2019 3772 pdf Ўқиш режими + -

Душанба куни кечқурун Буюк Британиянинг Ньюкестл шаҳридаги Баҳр мусулмон мактабига  номаълум шахслар босқин уюштиришди, деб хабар беради IQNA.

Мактаб имоми Абдул Муҳитнинг маълум қилишича, безорилар синф ойналарини синдирган, Қуръони каримга нисбатан ёмон муносабатда бўлиб, уни полга улоқтиришган. Имомнинг айтишича, бу ҳолат ўтган уч ой давомида иккинчи маротаба қайд этилмоқда.

“Воқеанинг гувоҳи бўлган мактаб атрофидаги қўшнилар кечқурун синф ичида номаълум шахслар юрганини, синф ойналари синганини ҳақида хабар беришди”, деб интервью берган мактаб имоми Абдул Муҳит “The Sun” нашрига. Имом полиция ходимлари билан ўша заҳоти мактабга етиб келганлар.

– Синф полида керосин ва спиртли ичимликларни кўрдим, – дейди Абдул Муҳит. – Ҳатто уларнинг намозхонада мусулмонлар ва террорчилар ҳақида гапираётганларини ҳам эшитдим. Ёшларнинг бундай сўзларни гапириши жуда ачинарли ҳолат.

Полиция мазкур иш билан шуғулланмоқда.

Хабарда айтилишича, Ньюкестлдаги бу воқеа яқинда Бирмингҳемдаги бешта масжидга уюштирилган тажовузлардан кейин рўй берган. Ўшанда ҳам масжидларнинг тўсиқлари, ойналарига катта зарар етказилган эди. Айтиш мумкинки, бундай ҳолатлар Буюк Британияда кейинги пайтларда тез-тез қайд этилаётгани расмий доира вакилларини ташвишга солмоқда. Куни кеча Лондон мэри Содиқ Хон айни ҳолатларнинг олдини олиш, мамлакатда исломофобиянинг сезиларли даража фаоллашиб бораётгани ва мусулмонларнинг хавфсизлигидан хавотирда эканини маълум қилган эди. Ҳатто бу масалада Бош вазир Тереза Мейга мактуб йўллаб, ҳукмрон Консервативлар партияси исломофобиянинг олдини олиш борасида, уни ирқчиликнинг бир кўриниши сифатида эътироф этишга чақириб, ўзининг таклиф-мулоҳазаларини баён этган эди.

 Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Сентябрь ойида ўз вазифасини бажаришга киришган Ўзбекистоннинг Жидда Саудия Арабистони шаҳридаги бош консули Нодиржон Турғунов қиролнинг маслаҳатчиси, Макка давоми...

2083 11:40 / 22.11.2021
Ҳайит айёми қувончини баҳам кўрган ҳолда, якшанба куни НьюЙоркнинг Бронкс боғида, маҳаллий мусулмонлар ташкилоти муҳтожларга ёрдам бериб, ҳар хил динга мансуб давоми...

2031 10:00 / 20.05.2021
Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш маркази директори, юридик фанлари доктори Гулчеҳра Маткаримова 21 декабрь куни ўтказилган Гендер тенгликни таъминлаш давоми...

2540 20:49 / 22.12.2020
АҚШ президенти Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси .Expo 2020 Dubay, кўргазмасидаги Америка павилонида намойиш этилди.Бу кўргазмада .Ҳаёт, эркинлик ва давоми...

2266 17:48 / 11.10.2021