1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Тарих халқлар обрўси

16:00 / 06.03.2021 3480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарих ўтмишнинг илми эмас. У бугуннинг ва эртанинг илмидир. У халқларга тўғри йўл кўрсатиб уларни етаклайди. У халқлар хотирасидир. Устоз Мустафо Аққод айтади:

«Тарих халқларнинг обрўсидир!».

Обрў кимга керак эмас дейсиз?!

Тарих модомики, халқлар учун шу даражада аҳамиятли экан, мусулмонлар учун янада аҳамиятлидир. Бу уммат учун тарих воқеликда татбиқ қилинган исломдир. Шунинг учун бу уммат фарзандлари ўз тарихига ниҳоятда катта эътибор бермоғи лозим. Ундаги гўзалликларни, порлоқ томонларни баён қилишга ҳарис бўлмоқлари керак. Бу умматнинг буюклари қилиб кетган энг кўзга кўринган ва энг аҳамиятли ҳодисаларни доимо баён қилиб беришлари керак.

1916 йилнинг 29 декабрида Пол Ҳасснер исмли фуқарони Америка Қўшма Штатлари маҳкамаси 4 ой муддатда қамоққа ҳукм қилди. Сабаби Ҳасснер Американинг биринчи президенти Жорж Вашингтонни қўшни уйдаги хизматкор аёл билан ишрат қилишда айблаган эди.

Буни билган киши мусулмонларнинг ўз Набийсини ҳимоя қилишидан, тарихини ҳимоя қилишидан, бу умматнинг буюкларини ҳимоя қилиб курашишидан ҳеч ажабланмаса бўлади. Зеро бу уммат буюкларининг энг оддийси Вашингтонга ўхшаган юзлаб, балки минглаб шахслардан афзалдир!

Доктор Салоҳ Абдулфаттоҳ Холидий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

«Ибрат сўзи арабча «ўтиш» сўзидан олинган. Биз ўтганлар тарихини Қуръондан ўқир эканмиз, гўё замон ва маконларни хатлаб ўтиб ўтмишга сафар қиламиз. Воқеликнинг кишанларидан қутиламиз, тор жойдан кенг майдонга чиқамиз. Ўтганлар қиссасини ўқиб улар билан бирга яшаймиз, уларни кузатамиз, улардан ибрат оламиз. Тарих ҳақ билан ботил ўртасидаги доимий курашдир. Тарих жанг майдонидаги кўп нарсаларни қайта жонлантиради. Бугунги курашларда ҳам ўша услуб, ўша сурат ва ўша майдон. Фақатгина қаҳрамонлар ўзгарган холос!”.

Шундай экан, дунёдаги энг бой захирага эга бўлган Ислом тарихини ўрганишда бардавом бўлайлик. Аллоҳ ҳиммат берсин!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҳижрий 132656 милодий 7501258 Аббосийларнинг насаби Аббосийлар халифалиги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос розияллоҳу анҳуга нисбат давоми...

1052 12:22 / 03.11.2025
Исломдан аввал нафақат Макка аҳли, балки Арабистон яримороли аҳолисининг кўп қисми бутсанамларга ибодат қиларди. Юқорида ҳам таъкидланганидек, Маккага давоми...

2867 09:10 / 17.10.2019
Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2775 13:00 / 17.05.2021
ҳижратдан аввалги 15 йил, Рамазон ойи милодий 608 йил, августсентябрь.Бу пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда ўттиз саккиз ярим давоми...

3481 19:04 / 22.10.2019
Аудиолар

222732 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

141692 14:35 / 11.08.2021