1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Исломда қариндошлик алоқалари қандай?

15:00 / 04.02.2021 1851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, катта оила доирасидаги алоқалар эр‑хотин, ота‑она, бола-чақа орасидаги алоқа билан чегараланиб қолмай, балки қариндош-уруғлар билан қилинадиган алоқаларни ҳам ўз ичига олади. Исломда ушбу алоқага ҳам жуда катта аҳамият берилган.

Ислом адабиётида ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам «силаи раҳм» истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида, бу «раҳм» сўзи биздаги «бачадон» сўзининг ўрнида ишлатилади. «Сила» сўзи эса «боғлаш», «улаш» маъноларини англатади.

«Силаи раҳм» бирикмаси «бачадондошлик алоқасини боғлаш» деган маънони билдиради. Бунинг ўрнига бизда «қариндошлик алоқаси» истилоҳи ишлатилади. Қариндошлар кимлар экани ҳаммага маълум.

Аёл кишининг ҳомиладор бўлганида бола сақланиб турадиган аъзоси араб тилида «раҳм» дейилади. Бизда эса «қорин» дейилади, яъни қариндошлар – «бир қориндан туғилганлар» дегани.

Силаи раҳм ўша қариндошларга боғланиш, уларга раҳм-шафқат кўрсатиш, яхшилик қилиш, муҳтожларига ёрдам бериш, қариндош-уруғчилик вазифаларини адо этиш маъноларини билдиради. Бу нарса динимизда вожибдир.

Ҳа, Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун фарзу вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса ҳаромдир.

Қачон ушбу эҳсон яқинлар ва қариндошларга хос бўлса, «силаи раҳм» дейилади.

Ибн Асир айтади: «Бирр яхшиликдир. Биррул волидайн ота‑онага ва яқинларга қилинса, оққликнинг зидди. Оққлик эса уларга ёмонлик қилиш, ҳаққларини зое қилишдан иборатдир».

Яна айтади: «Силаи раҳм насаб ва қудачилик орқали яқин бўлганларга яхшилик қилиш, уларга меҳр кўрсатишга, уларга юмшоқлик қилиш ва аҳволларидан хабар олишга ишорадир. Агар улар узоқлашган ва ёмонлик қилган бўлсалар ҳам. Раҳмни кесиш эса буларнинг барчасининг зиддидир. «Раҳмини боғлади», дейилади. Бунда худди уларга яхшилик қилиш ила ўзи билан улар орасида қариндошлик ва қудачилик алоқаларини боғлаган бўлади».

Бадриддин Айний имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига шарҳ сифатида ёзган «Умдатул Қорий» номли китобида: «Сила силаи раҳмдир. У насабдош ва қудачилик асосидаги қариндошларга яхшилик қилиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиб, ҳолларидан хабар олишдан иборатдир», – деган.

Бу таърифда қудачилик асосидаги қариндошларга яхшилик қилиш ҳам силаи раҳмдан саналганлиги алоҳида эътиборга сазовордир. Бу ҳақиқатни кўпчилик англаб етмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин‑мусмон бандаларини «сила»га амр қилган, унга амал қилганларни мақтаб, амал қилмаганларни қоралаган.

Аллоҳ таоло «Раъд» сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ

«Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан қўрқарлар ва ёмон ҳисобдан хавфдалар» (21‑оят).

Яъни «силаи раҳм» – қариндошлик алоқаларини боғлаш, уларга яхшилик қилишни йўлга қўядилар. Шунингдек, бева-бечора, етим‑есир ва барча муҳтожларга, қўйингки, бутун мавжудотга яхшилик қилиш мусулмон инсонга вазифа қилиб юклатилгандир.

Аллоҳ таоло «Муҳаммад» сурасида бундай дейди:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!

Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди» (22–23‑оятлар).

Бу оятларда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан бу дунёда келадиган зарарлар эслатилмоқда.

Аввало, ер юзида фасод қилиш бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан.

Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош-уруғлари, ёру дўстларидан қардошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.

Аммо иймондан юз ўгиришнинг зарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда – Аллоҳнинг лаънатлаши Ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши бор. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас, балки маънавий бўлади. Кўзи соғ-саломат ишлаб туради, лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. Қулоғи ҳам соғ-саломат бўлади, лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди.

Аллоҳ таоло «Исро» сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва йўқсил йўлчига ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма» (26‑оят).

Қуръони Карим ота‑онанинг фарзанддаги ҳаққини баён қилибгина қолмай, қариндошларнинг ҳам бир-бирларида ҳақлари борлигини билдирмоқда. Имкони бор, ўзига тўқ кишида ночор, ёрдамга муҳтож қариндошларнинг ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳ томонидан берилган. Бой-бадавлат киши ўз қариндошларига ёрдам берганида миннат ёки фазлини кўрсатиш учун эмас, балки Аллоҳнинг амрини адо этиш, Аллоҳ белгилаган ҳақни бериш учун иш қилган бўлади. Шунингдек, ночор қариндош ўзининг бой-бадавлат қариндошидан бирор нарса олганда унинг олдида хору зор бўлиб эмас, Аллоҳ унга белгилаган ҳақни олаётганини тушуниб, ўзини эркин тутиб, олади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Таълийқ, сўзи .илиш, ва .боғлаш, маъноларини англатади. Талоқни бирор нарсага боғлаб қўйиш .талоқни таълийқ қилиш, ёки .муаъллақ талоқ, дейилади. Бунда талоқ давоми...

2145 11:00 / 11.03.2023
islom.uz middot 69 ndash Oтаонага итоатнинг чегарасиОтаонанинг итоати ҳақидаги биз юқорида ўрганиб ва эслаб ўтган таълимотлар, яна бошқа қўшимча маълумотларни баъзи давоми...

3865 10:00 / 28.09.2021
. .Собит Бунонийдан ривоят қилинади.Бизга Умар ибн Хаттобнинг .Ким отасига унинг қабрида силаи раҳм қилишни истаса, отасининг акаукаларига силаи раҳм давоми...

2167 15:00 / 24.12.2020
Ислом дини оила мустаҳкамлигига катта эътибор қаратган. Чунки оила жамият асоси ва ҳаёт давомчиси бўлган фарзандлар камол топадиган тарбия масканидир. Шу маънода давоми...

1941 16:58 / 19.12.2023