1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Таҳлил: Муаммо қаерда?

15:00 / 28.01.2021 3186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё тарихига назар ташласак, Ислом диёрларида илм-фан юксак даражада ривожланган. Мусулмон уламолари дунёга жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Ислом диёрларида илм-фан ривожланган пайтлар мусулмонлар дунёнинг энг бой кишилари ҳисобланишган. Ҳозир-чи?

Нима учун биз мусулмонлар ривожланган Ғарб дунёси олдида ожиз бўлиб қолдик?

Ушбу саволга жавоб ўлароқ Исломободдаги илмий тадқиқот маркази профессори Доктор Фаррух Салим ҳайратли маълумотларни тақдим қилди.

Нима учун биз мусулмонлар ожиз бўлиб қолдик?

Сўнгги маълумотларга қараганда, сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони 1 476 250 000 кишидан ортиқроқ. Ундан бир миллиарди Осиёда яшайди, 400 миллиони Африкада, 44 миллиони Европада ва 6 миллиони Америкада истиқомат қилади. Ер сайёрасидаги ҳар бешта шахсдан биттаси мусулмондир. Ҳар бир ҳиндуга иккита мусулмон, ҳар бир буддистга иккита мусулмон, ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.

Сиз бирор марта ўзингизга савол бериб кўрдингизми, нима учун биз мусулмонлар тараққиётдан орқада қолиб кетдик?

Жавоб: Муаммо таълимда

Халқаро Ислом Ҳамкорлик ташкилотига 57 та давлат аъзодир. Ушбу 57 давлат ҳудудида умумий 500 та университет бор. Ҳар уч миллион мусулмонга битта университет тўғри келади. Биргина Америка Қўшма Штатларининг ўзида 5578 та университет бор, ҳар 57 000 америкаликка битта университет тўғри келади.

Шанхай Жиао Тонг университети бутун дунёдаги университетлар натижаларини солиштириб чиқди ва қизиқарли томони шундаки, дунёнинг 500 та энг кучли университетлари рўйхатида бир дона мусулмон давлатларидан университет йўқ.

БМТ берган маълумотларга кўра, христиан дунёсида саводхонлик даражаси 90 фоизни ташкил этади. Аҳолисининг асосий қисми христианлардан иборат бўлган 15 мамлакатда саводхонлик даражаси 100 фоизни ташкил этади.

Мусулмон дунёсида саводхонлик ўртача 40 фоизни ташкил этади. Аҳолиси 100 фоиз саводли бўлган бир дона ҳам мусулмон давлати йўқ.

Христиан дунёсида саводхонларнинг 98 фоизи ўрта мактабни тугатади, бизда бўлса саводхонларнинг фақатгина 50 фоизигина ўрта мактабни тугатади.

Христиан дунёсида саводи чиққанларнинг 40 фоизи Олий таълим даргоҳида ўқийди, бизда бўлса бор йўғи икки фоизи.

Нима учун биз ожиз бўлиб қолдик?

Чунки биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз, натижада мусулмон илм дунёсини ярата олмаяпмиз. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ҳар бир миллион мусулмонга 230 нафар олим тўғри келади. АҚШда ҳар миллион кишига 4000, Японияда 5000 олим тўғри келади. Бутун араб дунёсида фаолият юритадиган олимлар сони 35 000 нафар, ҳар бир миллион арабга 50 техник-инженер тўғри келади. Христиан дунёсида ҳар бир миллион аҳолига 1000 инженер тўғри келади. Мусулмон дунёси ялпи ички маҳсулотнинг 0.2 фоизини, Ғарб эса 5 фоизини илм-фанга сарфлайди.

Хулоса: Биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз.

1000 нафар аҳолига тўғри келадиган матбуот сони ва миллион аҳолига нисбатан нечта янги сарлавҳали китоб чоп этилиши аҳоли орасида билим қанчалик яхши тарқалишини кўрсатиб турадиган жиҳатдир. Покистонда бир кунда ҳар минг кишига 23 та газета, Сингапурда 360 та газета чоп этилади.

Буюк Британияда янги чоп этиладиган китоблар сони солиштирилса, ҳар миллион кишига йилида 2000 та янги китоб ёзилиб, чоп этилади. Мисрда ҳар бир миллион аҳолига 20 та янги китоб ёзиб чоп этилади.

Хулоса: Биз мусулмонлар орасида билимни тарқата олмаяпмиз.

Замонавий дунёда маълум бир мамлакатда илм-фан қанчалик ривожланганлигини ушбу мамлакатдан экспорт қилинадиган юқори технология воситалари сонидан билиб олса бўлади. Масалан, Покистон давлатининг бир йиллик экспорт товарларининг фақатгина 1 фоизи юқори технологияларга тўғри келади. Саудия Арабистони, Марокаш, Кувайт, Жазоирда вазият янада ачинарли. Ушбу мамлакатлар экспортининг фақатгина 0.3 фоизигина юқори технологияларга тўғри келади. Сингапурда ушбу кўрсаткич 58 фоизга тенг.

Хулоса: Биз илм-фанни амалда қўллай олмаяпмиз.

Биласизми, келажак билимни чуқур эгаллаган жамиятларга тегишли бўлади.

Қизиқарли маълумот. Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг 57 аъзосининг бир йиллик умумий ялпи ички маҳсулоти 3 триллион долларга бормас экан. Биргина АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти 18 триллион доллар, Хитойники 12 триллион, Япония 4.2 триллион, Германия бўлса бир йилда 3.4 триллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарар экан. Биз 57 давлат бир бўлиб биргина Германиянинг ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқара олмас эканмиз.

Нефтга бой араб дунёсининг уч бой мамлакати Саудия Арабистони (643 млрд), Қатар (200 млрд), БАА (359 млрд)нинг биргаликдаги умумий ялпи ички маҳсулоти ҳажми (нефтни ҳам ҳисобга олганда) бир триллион 200 миллиард долларлар атрофидадир. Биргина Испания бир йилда 1 триллион 256 миллиард, Полша 509 миллиард доллар қийматга эга ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаради.

Хулоса, бутун дунё умумий маҳсулот ҳажмига нисбатан мусулмон дунёси жуда кам маҳсулот ишлаб чиқаради, буни остида эса илм-фаннинг қолоқлиги ётади.

Биз, мусулмонлар, агар келажак бизга тегишли бўлсин десак аввало бор эътиборимизни, илм-фаннинг, таълимнинг ривожланишига қаратишимиз керак. Фақат шу орқалигина яна дунёнинг энг тараққий этган жамиятига айланишимиз мумкин, бўлмаса ҳали-ҳануз вазият ўзгармайди.

Манба: islom.ziyouz.com

Феруз Аллаев тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алҳамду лиллаҳи, вассолаату вассалааму алаа саййидинаа Росувлиллааҳ. Аммо баъд Васатия ва унга даъват қилгувчилар ҳамда унинг ҳимоячилари ҳақида шубҳали гаплар давоми...

3330 05:00 / 09.03.2017
Сўзимиз бани Исроил ҳақида... Уларнинг тарихи ва ҳозиридан бир ибрат хусусида.Қуръони карим жуда кўп ўринда бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг давоми...

5654 05:00 / 13.03.2017
Исломнинг умумий хусусиятларидан бири воқеъийликдир.Воқеийлик деганда биз коинот, ҳаёт ва инсон воқеликларини риоя этмоқни назарда тутяпмиз. Ислом ўзининг давоми...

4059 05:00 / 13.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймДоктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг Ҳикамул атоийяrdquoга қилган шарҳ ва таҳлиллариБиринчи ҳикмат Адашиш топилган пайтда ноумид давоми...

5058 05:00 / 13.03.2017