1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аёлнинг нафақаси нима?

15:10 / 24.03.2019 4092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила барпо бўлгач, шариатимиз келин ва куёвнинг зиммасига бир қанча мажбуриятларни юклаб қўйган. Икки тараф ана шу мажбуриятларни ўз ўрнида адо этса, оила тинч, сокин ва мустаҳкам бўлади. Икки тарафдан бирлари ўз вазифасини пайсалга солса, бажармаса, ўша оилада нотинчлик содир бўлаверади. 

Никоҳ ўқилгандан кейин куёвнинг зиммасига келиннинг барча нафақаларини қилиш мажбурияти тушади. Бирорта куёв ўз жуфти ҳалолининг нафақасини қилишдан бош тортишга ҳаққи йўқ.

Хўш, бу нафақага нималар киради?

Куёв келинни озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, бемор бўлганда дори-дармон, илм олиши учун ўқув қуроллари (китоб, дафтар кабилар) билан таъминлаш нафақага кирувчи нарсалардир.

Демак, аёли бемор бўлганда, уни даволатиш ўрнига ота-онасининг уйига олиб бориб қўяётган эркаклар аёлнинг ҳаққига хиёнат қилаётган бўлади.  

Никоҳи ўқилгандан кейин келин куёвнинг гуноҳ бўлмаган буйруқларини, айтган ишларини бажариши, эридан рухсатсиз ташқарига чиқмаслиги, эридан рухсатсиз ҳеч кимга ҳеч нарса бермаслиги, эридан рухсат олмай бирор кишини уйга киритмаслиги, эри олиб келган нарсаларни исроф ва бахиллик қилмай ишлатиши шарт бўлади. 

Афсуски, бугунги кунда келин ота-онасини кўриш учун уйига борганда, куёв томон келиннинг нимадир кўтариб келишини кутиши, ҳайит, арафа кунларида қудалардан таом, ширинлик ва либослар кутиш ҳоллари кенг авж олган. Бундай ҳолат куёв тарафдагилар учун уят, ор-номусдир. Нафақани қилиб бериши вожиб бўлган куёв тараф ожиза келин тарафнинг юборадиган нарсасига кўз тикиб туриши жуда хунук ҳолатдир.


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муслим Абу Ҳассондан ривоят қилади Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга икки ўғлим вафот қилганини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у иккови туфайли давоми...

1971 19:07 / 05.12.2022
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

2058 07:10 / 17.10.2019
Бир подшоҳ икки жиноятчига ўлим жазоси тайинлаб, ҳукм ўқилган кундан бир ой ўтиб ижро этилишини белгилабди. Маҳкумларнинг бири қаттиқ тушкунликка тушиб, оҳвоҳ давоми...

8752 12:11 / 28.08.2018
Язид ибн Абулҳакамдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганини эшитдим .Эй сўралса рози бўладиган, сўралмай қолса ғазаб қиладиган Зот давоми...

3218 09:09 / 15.03.2020
Аудиолар

211188 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130450 14:35 / 11.08.2021