1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Атир сепиб кўчага чиқиш

07:49 / 04.01.2021 5781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум! Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганми?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом!

Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Сизлардан бирортангиз масжидга ҳозир бўлса, ҳеч хушбўй суртмасин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа бир ривоятда:

«Қайси бир аёл хушбўйланган бўлса, биз билан хуфтон намозига ҳозир бўлмасин», деганлар.

Аслида муслима аёлнинг уйидан ташқарига хушбўй нарса суртиб чиқиши ҳаром. Масжидга борганда суртиши яна ҳам қаттиқ гуноҳ. Чунки бу иш ибодатга келган эркакларнинг хаёлини бузиб, фитнага сабаб бўлиши мумкин. Аёл кишининг масжидга бориб, эркакларнинг хаёли қочишига сабаб бўлишидан кўра бормагани маъқул.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Aллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, бизни Ислом неъмати билан ризқлантирди, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кўтариб, жаннатни унинг оёқлари остида қилиб давоми...

2851 09:00 / 15.06.2023
Хурмо меваси инсон саломатлиги учун кони фойда. Айниқса, ҳомиладор аёллар хурмо мевасини истеъмол қилиши улар учун муҳим озуқа ҳисобланади. Шифокорлар ҳомилали, давоми...

5081 11:28 / 16.07.2022
Бирор марта хаёлингизга .Аллоҳ ғамташвишларни нега яратган ўзи, деган савол келганми Мен эса бу саволни жуда кўп қизларга бериб кўрганман. Лекин кўпчилигидан давоми...

6103 11:28 / 03.03.2025
Бир куни қизим чуқур ўйга толган ҳолда менга Ислом дини ва унга тобелик даъвосидаги айрим кишилар ҳақида саволлар бера бошлади. Унинг саволлари, унинг тили билан давоми...

3633 11:40 / 23.08.2020