1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақт тушунчаси

11:00 / 10.05.2022 6849 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен «Вақтни тартибга солиш» деган иборани хато деб биламан. Чунки вақт ўзи тартибли: 60 сония – 1 минут, 60 минут – бир соат, 24 соат – бир кун ва ҳоказо. Баъзилар вақтни идора қилиш керак дейишади. Вақтни идора қилиб бўлмайди, вақт бизни идора қилади. Ахир 24 соатни 30 соатга чўза олмаймиз-ку! Менимча, ўзимизни идора қилиб, бажарадиган ишларимизни тартибга солишимиз тўғрироқ бўлса керак. Кўпчилик вақтни тартибга солиш деганда дам олмасдан, тинимсиз ўқиш ёки ишлаш деб тушунади. Йўқ, ундай эмас. 

Аслини олганда мусулмон киши дунёдаги энг тартибли, вақтдан энг унумли фойдаланадиган намунали инсон бўлиши лозим. Чунки у ҳар куни беш маҳал намозни белгиланган вақтда канда қилмай ўқийди. Йилнинг белгиланган ойида бир ой рўза тутади. Имкон топса, белгиланган вақтда ҳаж қилади ва ҳоказо. Биргина намознинг ўзи мусулмоннинг тартибли бўлиши, ҳамма ишларини ўз вақтида бажаришга одатланиши учун кифоя қилади деб ўйлайман.

Мусулмон одам ўзига кун тартиби қилиб, кун мобайнида қиладиган ишларини режалаштириб олиши керак. Бирламчи ва иккиламчи ишларни ажратиб олиши, режалаштирган ишларига муносиб вақт танлаши, тоқатидан ташқари вазифаларни ўзига юклаб олмаслиги керак. Кўпчилик «Фалон нарсага вақтингиз борми?» дейишади. Мен табассум қилиб, «Ўзи вақтим йўғ-у, лекин кун тартибимга киритиб, вақт ажратаман», дейман. Салаф уламоларимизнинг машҳур гапи бор: «Вақт – қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесади».

Вақтнинг қадрига етайлик, азизлар!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

4748 11:10 / 21.08.2019
Андижон вилояти Балиқчи тумани .Оққўрғон, жоме масжиди имомхатиби Рустамжон домла Ҳамидов билан суҳбатndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етимликда давоми...

2060 17:00 / 12.11.2020
Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Ким давоми...

13630 19:40 / 27.03.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки ndash мўминнинг давоми...

5136 19:02 / 30.11.2018
Аудиолар

213156 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132377 14:35 / 11.08.2021