1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сабр қиламиз, отажон!

08:16 / 03.11.2020 1817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазизнинг мавлосидан ривоят қилинади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз йиғлаб уйғонди. Мен тургунимча ҳам йиғидан тўхтамади. Мен у билан бир хонада ухлар эдим, баъзида унинг мана шундай кўп йиғлашидан ухлай олмай чиқардим. Ўша куни тонг отганда у мени чақириб, «Ўғлим, яхшилик ҳамма сенга қулоқ солиши ва итоат қилишида эмас, балки Роббингни таниб, Унга итоат қилишдадир. Ўғлим, бугун тонг отиб, кун ёришмагунча ҳеч кимни ҳузуримга киритма, яна одамлар мени тушунмай қолмасин», деди. Мен эса: «Отам сизга фидо бўлсин, эй мўминларнинг амири. Бугун жуда қаттиқ йиғладингиз. Илгари бундай ҳолатни кўрмаган эдим» деб, йиғисининг сабабини сўрадим. У йиғлаб юборди. Сўнг йиғлаганча «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ олдида туришимни эсладим», деди-ю, ҳушидан кетди. Шу ётганича тонг отгунича ҳушига келмади. Ўша кундан кейин вафот этгунига қадар кулганини кўрмадим.

Бир сафар ҳайит куни Умар ибн Абдулазизнинг кичик қизи отасининг ҳузурига йиғлаб кириб келди. Отаси: «Нимага йиғлаяпсан, қизим?» деган эди, қизи: «Ҳамма болалар янги кийим кийишди, мен эса мўминлар амирининг қизи бўла туриб, ҳайитга эски кийим кийиб чиқдим», деди. Умар ибн Абдулазиз қизининг сўзидан таъсирланиб, хазинабоннинг олдига борди-да, «Келаси ойдаги маошимдан бироз пул бериб тура оласизми?» деб сўради. Хазинабон: «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деди. Халифа қизининг хафа бўлганини гапириб берди. Хазинабон: «Монелигим йўқ, фақат бир шарт билан», деди. Халифа қандай шартлигини сўраган эди, хазинабон: «Келгуси ойгача тирик қолишингизга кафолат берсангиз, майли», деди. Бу гапдан кейин Умар пулни олмай, уйига қайтиб кетди. Фарзандлари: «Нима бўлди, отажон?» деб сўрашди. Умар ибн Абдулазиз: «Сабр қилсангиз, барчамиз жаннатга кирамиз. Сабр қилмасангиз, мен дўзахга тушаман!» деди. Фарзандлари: «Сабр қиламиз, отажон!» дейишди. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади .Отам Убайд ибн Умайр қуёш ботганда масжидга кириб, азонни эшитсалар, .Аллоҳим, тунинг кириб келган, кундузинг давоми...

2595 08:10 / 12.05.2019
Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайрэҳсон қилиб туришдир.Қайс ибн Абу Ғарза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2589 13:30 / 21.07.2021
Ҳасад динимизда қаттиқ қораланган иллатлардан биридир. Ҳасад ndash бировдаги неъматнинг ундан кетиб, ўзига келишини хоҳлашдир. Бу неъмат хоҳ дунёвий бўлсин, хоҳ давоми...

3561 13:30 / 02.05.2019
Ваъдага вафо қилмаслик одати ҳам ёлғончиликнинг бир туридир. Бу ишни қилган киши иродасиз, ундан яхшилик чиқмайдиган ва ишониб бўлмайдиган одам бўлади. Ваъдага давоми...

3078 08:30 / 26.12.2018