1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

05:00 / 03.11.2020 1769 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида таваллуд топган. 1958-1964 йилларда Тошкент давлат университети талабаси бўлган. Миср, Ироқ ва Ливия мамлакатларида таржимонлик фаолияти билан шуғулланган.

Убайдулла Уватов ҳукумат юқори ташкилотларида масъул лавозимларда фаолият юритган. Илмий фаолияти давомида юртимиз алломалари тўғрисида биринчилардан бўлиб тадқиқотлар олиб бориб, 200 дан ошиқ мақола, 50 га яқин китоб ва рисолалар тайёрлаган, кўплаб шогирдлар етиштирган. Убайдулла Уватов «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланган. 2017 йилдан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилган.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»,

Islom.uz портали 

 

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. давоми...

2487 09:59 / 09.10.2019
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

3704 06:11 / 07.12.2018
Вақф хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилади.Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, Моида сурасининг 2 давоми...

4280 02:25 / 04.08.2018
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Абдулғаффор домла Сманов Шокир ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

2319 07:04 / 01.07.2020
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021