1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Салафи солиҳларимизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари (иккинчи мақола)

11:02 / 30.10.2020 1593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Саҳиҳайн»да келади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қўлидан ушлаб олгандилар. Умар у кишига «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга ўзимдан бошқа ҳамма нарсадан кўра маҳбуброқсиз» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Йўқ, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, токи мен сенга ўзингдан ҳам маҳбуброқ бўлмагунимча (иймонинг комил бўлмайди)» дедилар. Умар розияллоҳу анҳу дарҳол «Аллоҳга қасамки, энди сиз менга ўзимдан ҳам маҳбуброқсиз» дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ана энди бўлди, эй Умар» дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Ҳудайбия куни Урва ибн Масъуд Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашгани келди. Ёнларига ўтириб, у зот алайҳиссаломга гапира бошлади. Ҳар сафар гапираётганда у зот алайҳиссаломнинг соқолларидан ушлаб-ушлаб қўярди. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида турар, қўлида қиличи, устида совути бор эди. Ҳар гал Урва қўлини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқолларига узатганда, Муғийра қилич қини билан унинг қўлига уриб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқолларидан қўлингни торт!» дерди. Кейин Урва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини кузатди. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тупурсалар, тупуклари бирор саҳобийнинг кафтига тушар, у дарҳол ўша тупукни юзига ва баданига ишқарди. Агар (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга бирор иш буюрсалар, амрларини бажаришга барчалари шошилилар, агар таҳорат олсалар, таҳорат сувларини олиш учун урушиб кетай дейишар, агар у зоти бобаракотнинг ҳузурларида гапирсалар, овозларини пасайтириб гапиришар, у зотни улуғлаганларидан кўзларига тикилиб қарашмасди. Шундан кейин Урва шериклари ёнига қайтди ва «Эй қавм, Аллоҳга қасамки, мен кўп подшоҳларнинг ҳузурига вакил бўлиб борганман ва қайсар, кисро ва нажошийнинг олдига ҳам вакил бўлиб борганман. Аллоҳга қасамки, қайси подшоҳни кўрган бўлсам, унинг асҳоблари Муҳаммаднинг саҳобалари Муҳаммадни улуғлаганчалик улуғлаганларини кўрмаганман. Аллоҳга қасамки, у туфласа, тупуги саҳобаларидан бирининг кафтига тушяпти ва у ўша тупукни юзига ва баданига ишқаяпти, агар уларга бирор ишни буюрса, амрини бажаришга барчалари шошиляптилар, агар таҳорат олса, таҳорат сувини талашиб урушиб кетай деяптилар, агар гапирса, унинг олдида овозларини пастлатиб гапиряптилар, уни улуғлаганларидан кўзига тик қарамаяптилар. (Эй қавм), у сизларга тўғри йўлни таклиф қиляпти, қабул қилаверинглар!» деди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, сартарош сочларини олаётган экан. У зотни саҳобалари ўраб олишганди. Улар у зоти бобаракотнинг сочлари (ерга тушмай) бирорталарининг қўлига тушишини исташарди».

Имом Муслим ривоятлари.

Муовия розияллоҳу анҳу вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини унинг икки кўзи устига қўйилди.

Ибн Асокир ривоятлари.

Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ Абийда раҳимаҳуллоҳга Анас розияллоҳу анҳудан олган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари ҳақида хабар берди. Шунда Абийда раҳимаҳуллоҳ «Менда у зот алайҳиссалом сочларининг бир толаси бўлиши мен учун дунё ва ундаги нарсалардан маҳбуброқдир» деди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Жаъфар ибн Фазл раҳимаҳуллоҳ агар вафот этса, оғзи устига ўзи катта пулга сотиб олган Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг уч дона соч толаларини қўйишни васият қилди. У ўша толаларни атрофлари миск билан хушбўйлантирилган олтин идишда сақларди. У вафот этгач, васияти амалга оширилди.

Имом Заҳабий ривоятлари.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча соч толаларини кўйлакларининг ичида сақлардилар. Гоҳ-гоҳида уни кўйлаклари ичидан чиқариб икки кўзлари ва оғизлари устига қўйиб, ўпардилар. Вафот этганларида ҳар бир кўзларига биттадан ва тилларига ҳам битта соч толасини қўйишларини васият қилдилар. Вафот этганларидан сўнг васиятлари амалга оширилди.

Абу Нуъайм «Ҳиля»да, Имом Заҳабий «Сияр»да келтирганлар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кирдилар ва қайлула қилиб (пешиндан сўнг бироз ухлаб), терладилар. Шунда онам идиш олиб келиб, унга терини тушира бошлади. Шу пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғондилар ва «Эй Умму Сулайм, нима қиляпсан?» деб сўрадилар. У «Мана бу терингизни хушбўйликларимизга қўшяпман. У энг муаттар атирдир» деди».

Имом Муслим ривоятлари.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига тушганларида, «Ота-онам сизга фидо бўлсин! Мен сиздан тепада бўлиб, сиз мендан пастда бўлишингиз менга ёқмаяпти» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Одамлар бизнинг олдимизга келиб туришгани учун пастда бўлиш мен учун қулайроқ» дедилар. Бир идишимиз синиб қолиб, ундаги сув тўкилганини кўрдим. Мен ва Умму Айюб дарҳол чойшабимизни олдик. Бизда ундан бошқа чойшаб йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият берадиган бирор нарса оқмасин деб у билан сувни шимдира бошладик.

Имом Аҳмад, Имом Ҳоким, Тобароний, Абу Бакр Шайбоний, Ибн Асокирлар ривоят қилишган.

(Давоми бор)

Биринчи мақола

Муҳаммад Вафийқ Зайнулобидин мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш ҳаром эканини зинҳор унутмаслиги зарур. Шунингдек, ваъдага вафо қилмай, сўнг ёлғон гапириш, нарсаларнинг баҳосини давоми...

2154 19:00 / 27.06.2019
Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол бўлишига ёки ер остига дафн этилишига сабаб бўлади.Бу нуқта ер юзидаги энг золим кимсани ҳам жим давоми...

1938 17:00 / 24.01.2021
Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9куни ndash арафа кунидир. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа давоми...

7208 17:47 / 26.06.2023
1950 йилда вафот этган Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Бомбейдан ўтаётиб .Зе Лайт, газетаси унинг .Исломлашиш, таъбири билан нима давоми...

5060 17:30 / 29.12.2018