1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади

08:00 / 01.10.2020 3048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр Абдуллоҳ Божий роҳматуллоҳу алайҳ айтади: «Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади: Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш; ҳақиқатни таниш; Аллоҳ учун ихлос билан амал қилиш; суннатга мувофиқ амал қилиш ва ҳалол луқма ейиш. Агар улардан бири йўқ бўлса, амаллар кўтарилмайди, яъни қабул бўлмайди. Масалан, Аллоҳ азза ва жаллани таниб, ҳақиқатни танимасанг, фойда бермайди. Ҳақиқатни таниб, Аллоҳ азза ва жаллани танимасанг ҳам фойда топмайсан. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билсанг-у, ихлос билан амал қилмасанг, бу ҳам манфаатли бўлмайди. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билиб, ихлос билан амал қилсанг, лекин суннатга мувофиқ амал қилмасанг, бундан ҳам фойда йўқ. Ушбу тўрттага амал қилиб, аммо ҳалолдан емасанг, яна фойда топмайсан».

Ваҳб ибн Вирд айтади: «Агар сен мана бунга ўхшаш бир устун бўлган тақдирингда ҳам, қорнингга кираётган нарсанинг ҳалол-ҳаромлигига қарамасанг, бу сенга фойда бермайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1936 14:58 / 27.01.2022
Имом Мотуридийнинг даври ақийдавий хуружлар авжига чиққан, мўътазилаларнинг таъсири остида аҳли сунна эътиқодига нисбатан шубҳалар тарқаган замон бўлган. Шу давоми...

2493 11:30 / 29.04.2020
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

2540 10:00 / 27.05.2019
Агар рўзадор беихтиёр қайт қилиб юборса, рўзаси эсидан чиқиб, оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, шаҳват билан қарагани учун манийси тўкилса, томоғига чанг, давоми...

2991 17:00 / 17.05.2019