1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

17:29 / 13.10.2020 3239 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг Ислом йўлида қилган хизматлари учун ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.
Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Марказий Осиёнинг энг забардаст ва етук уламоларидан ҳисобланган шайх Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган.  Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.
Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди. шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ Қорасув шаҳри марказидаги «Имом Ал-Бухорий» жоме масжиди имоми ҳам бўлганлар.
Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин! 


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! 
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср Жамғармалар вазирлиги болаларни ўқитиш учун .Болалар ҳуқуқлари, таълим лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда youm7 манбаси хабар берди.Миср Вақфлар вазирлигининг давоми...

1995 15:47 / 03.11.2021
Бугун, 7 декабрь куни Навоийлик мухлислар учун ажойиб янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу ҳудудда китобсевар мухлислар учун .ҲилолНашр, нашриётининг давоми...

1584 12:28 / 07.12.2021
Жорий йилнинг 16 октябр куни Москвада 23халқаро Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақа Россия мусулмонлари диний идораси ДУМ РФ ҳамда давоми...

1472 14:49 / 23.10.2025
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида .Замонлар оша цивилизация ndash Ўзбекистон, мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий давоми...

2502 12:34 / 21.09.2019