1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий ва Aд-Доримий мажмуаларида қурилиш ишлари якунлангач, сайёҳлар сони ортиши кутилмоқда

13:39 / 13.09.2023 1335 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Самарқанд вилоятига 2 миллион 546 нафар маҳаллий, 1 миллион 106 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Йил охиригача 2,1 миллион хорижий ва 4,5 миллион маҳаллий сайёҳни жалб этиш, туризм хизматлари экспортини 312 миллион долларга етказиш режалаштирилган.


Вилоят маданият ва туризм бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, хорижлик сайёҳларнинг Самарқанд шаҳрида бўлиш муддати ўртача 2,7 кунни ташкил этади. Ҳар бир чет эллик сайёҳ кунига ўртача 85-250 доллар сарфлайди. Aйни пайтда вилоятда 15 минг 606 ўринли 570 меҳмонхона сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.


2023 йилда туризм ва тегишли хизматлар соҳасида умумий қиймати 5,9 трлн. сўм бўлган 180 та лойиҳа ишга туширилади ва 5,5 минг янги иш ўрни яратилди.


Жумладан, 55 та жойлаштириш объекти, 41 та дам олиш ва кўнгилочар маскан, 45 та умумий овқатланиш шаҳобчаси қурилади, шунингдек, 39 та туризм лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.


2023-2024 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади, унга кўра Самарқанд туризм маркази имкониятларидан фойдаланган ҳолда бу ерда 50 дан ортиқ халқаро тадбирлар ўтказилади. «Самарканд Буллетин» нашрининг ёзишича, Имом Бухорий ва Aд-Доримий мажмуаларида қурилиш ишлари якунлангач, сайёҳлар сони ортиши кутилмоқда. Ургут, Пайариқ ва Самарқанд вилоятлари маҳаллаларида ҳам туристларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.


«Музей майдони» тадбирларини ташкил этиш орқали бой маданий меросни намойиш этиш ҳам режалаштирилган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига давоми...

1590 21:36 / 29.09.2023
Аввалроқ хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари 2023 йил 5 апрель куни АҚШ ва Канадага Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб давоми...

2024 20:47 / 08.04.2023
Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар жамиятининг .Санъат гулшани, маданият саройида Брайл ёзувида чоп этилган Қуръони Карим китобининг давоми...

2199 16:55 / 10.03.2022
Ҳозирги кунда ҳалол маҳсулот ва хизматлар бозори йил сайин кенгайиб бормоқда. GLOBAL HALAL MARKET RESEARCH REPORT 2020 да қайд этилишича, глобал ҳалол бозорининг ҳажми 2020 йилда 1.29 давоми...

1761 09:20 / 28.08.2021