1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хоразмда янги масжид қурилади

14:20 / 16.09.2020 3018 pdf Ўқиш режими + -

Алҳамдулиллаҳ, юртимизда яна бир янги масжид бунёд этилади. Иншааллоҳ.

Ўзининг узоқ бир тарихига эга бўлган Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида янги масжид қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими маълум қилди. 

Масжид учун маҳаллий ҳокимлик томонидан туман марказидан 130 км узоқда жойлашган «Тупроққалъа маскани» маҳалласидан 60 сотих ер ажратилди. Хоразм-Бухоро вилоятлари чегарасида жойлашган Тупроққалъа маскани, Саримой, Нукус, Хазорасп маҳаллалари аҳлининг кўп йиллик орзулари ушаладиган бўлди. 9 минг аҳоли истиқомат қиладиган тўрт ҳудудда бирорта масжид йўқ эди, энг яқини Хазорасп туманидаги «Шайх Қосим бобо» масжиди бўлиб, 120 километр масофани ташкил этади.

Куни кеча эзгу ният ва хайрли дуолар билан пойдевор учун тамал тоши қўйилди. Ибодат уйига шу жойда ўтов қуриб яшаб, халқ орасида маълум бўлган солиҳ бир зот шарафига «Ўтовли Эшон» номи билан берилди.

«Тупроққалъа туманида тўртта масжид бўлиб, асосан туман марказида жойлашган. Қурилиши режалаштирилаётган ушбу масжидга 5-10 йилдан буён эҳтиёж мавжуд эди. Тегишли рухсат асосида халқ ҳашари билан қурилиш ишларини бошлаймиз. Аллоҳ насиб этса келаси йили Рамазон ҳайитига битказишни режалашатиряпмиз», дейди вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев. Ибодатгоҳ Хоразм меъморчилик анъаналари асосида замонавий талаблар уйғунлигида барпо этилади. Хонақоҳ 160 кишига мўлжалланган бўлса, ҳовли ва атроф саҳнлари билан 250 га яқин намозхонни сиғдиради.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2020 йилнинг 13 декабрь кунида Миср Араб республикасининг FAJR араб тили маркази ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган GRAND TAaposLIM нодавлат таълим муассасаси давоми...

3608 18:46 / 14.01.2021
1282 йилда ҳукмдор Малик Мансур Қалавон Қоҳирада Ислом оламидаги энг машҳур Мансурий шифохонасини қурдирди. Ҳукмдор ушбу ҳодисадан бир мунча вақт олдин ҳашаматли давоми...

2342 11:26 / 23.11.2023
Қуръони Каримни ўрганиш, уни ҳаётимизга татбиқ этиб, Аллоҳ таоло буюрганидек уни тиловат қилиш барча мўмин мусулмонларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.Бугун 6 давоми...

1870 20:16 / 06.01.2021
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Ҳаж ndash 2024, мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича давоми...

1122 17:55 / 21.05.2024