1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш фақат суд тартибида амалга оширилиши мумкин

10:31 / 16.09.2020 1923 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

Дастлаб, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Руслан Давлетов ва масъул қўмитанинг маърузалари эшитилди.

Лойиҳада Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа халқаро ҳужжатларда ўрнатилган талаблар, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Инсонийлик мезонлари бўйича ЕХҲТнинг тавсиялари ўз аксини топган. Шу билан бирга, лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида халқимизнинг кўп асрлик тарихи ва диний қадриятлари, бугунги кун воқелиги ҳам инобатга олинганлиги эътироф этилди.

Лойиҳада соҳага оид муносабатларни тартибга солиш ягона қонунга бирлаштирилиб, кўпгина атама ва тушунчаларга аниқлик киритилмоқда, ваколатли давлат органларининг вазифалари аниқлаштирилмоқда.

Диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-тамойиллари енгиллаштирилиб, амалда бўлган қонундаги бир қатор чекловлар олиб ташланмоқда. Шу билан бирга, диний ташкилотларга бир қатор қўшимча кафолатлар ўрнатиш қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Жумладан, қонун бузилишга йўл қўйган диний ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш фақат суд тартибида амалга оширилиши ва уларга камчиликни бартараф этишга 6 ойгача имконият бериш каби қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Манба:uza.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аҳоли кутилмалари қанчалик реалликка яқин Ўзбекистонда исломий молия тўғрисидаги узоқ кутилган қонун парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. Бу муҳим давоми...

1523 16:59 / 26.11.2025
Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат давоми...

1098 22:21 / 17.10.2024
Миср Вақф вазирлиги Рамазон ойида Қуръон қориларини хорижга жўнатиш учун танлов ўтказилишини маълум қилган. Бу ҳақда АлЙум алСаба нашри хабар берди.Танловда давоми...

2082 14:07 / 06.01.2022
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига .Ватаннинг садоқатли фарзандлари ndash фидоий инсон, кўкрак давоми...

2026 14:55 / 31.08.2023