1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрнинг FAJR араб тили маркази ва GRAND TA'LIM ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

18:46 / 14.01.2021 3604 pdf Ўқиш режими + -

2020 йилнинг 13 декабрь кунида Миср Араб республикасининг FAJR араб тили маркази ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси ўртасида илмий-таълимий ҳамкорлик учун тамал тоши қўйилди.

Миср Араб Республикасининг FAJR араб тили марказидан ушбу келишувда марказ директори, доктор Муҳаммад Валийд Набий ал-Жавҳарий, GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасасидан эса муассаса бош директори Музаффар Саттиев вакил бўлишди.

Ўзаро мулоқот видеоконференц - алоқа тарзда, онлайн ўтказилди. Меморандум Қоҳира шаҳрида имзоланди.

Ушбу меморандум, икки таълим маркази ва уларнинг Миср ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро дастурларни қўллаб қувватловчи таълим соҳаси, маданий ҳамкорликни амалга ошириш, дўстона алоқаларни ўрнатиш ва уларни мустаҳкамлаш мақсадида тузилди. Шунингдек, ўзаро онлайн учрашувда муассаса ижрочи директори Жамолхон Азимбаев, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қобилжон Зоҳидов, араб тили катта устози Аллаёр Элмуратовлар ҳам иштирок этишди.

Томонлар келишиб олган мавзулар сирасига,

• Тадқиқот, таълим, амалиёт ва махсус курслар ташкил қилиш борасида билим ва тажриба алмашув.

• Икки давлат бўйича таълим ва саёҳат бўйича ўзаро режалар тузиш.

• Тадқиқот ва малака оширишни йўлга қўйиш мақсадида талабалар, ўқитувчилар ва мутахассислар алмашуви.

• Икки тамондан таҳрирдан ўтказилган илмий-ўқув қўлланмалар алмашуви.

• Интернет орқали масофадан ўқитиш бўйича ҳамкорлик.

• Ўзаро илмий –амалий конференциялар, анжуманлар ва клублар ташкил қилиш.

• Ўқитувчилар малакасини ошириш ва бу борада соҳавий маҳоратни ривожлантириш.

• Янги ҳамкорлик соҳаларини ўрганиш каби кўплаб соҳаларни қамраб олади.

Муасассамизда шартнома асосида фаолият кўрсатаётган хорижлик педагоглар орасида «Фажр» араб тили марказининг кўп йиллик малакали ўқитувчиси Муҳаммад Абдулазиз Ризқ ҳам борлиги араб тилини ўрганаётган тингловчиларимиз учун катта имкониятдир.

P.S. Маълумот ўрнида, «Фажр» араб тили маркази Миср Араб Республикасининг пойтахти Қоҳира шаҳрида 1995 йили очилган. Миср таълим вазирлигига қарашли ушбу марказнинг асосий фаолияти чет элликларга классик араб тилини ўргатишдан иборат. У ерда араб тилида ёзиш, ўқиб тушуниш, англаш, таржима қилиш ва гапириш ўргатилади.

«Фажр» араб тили маркази дунёда айниқса, Европада араб тилини ўргатиш соҳасида ном чиқарган билим даргоҳи ҳисобланади. Шу вақтгача 40 мингдан ортиқ талаба ушбу марказни битириб чиққан. Айни дамда бу ерда 268 дан ортиқ турли ўқув гуруҳларида машғулотлар олиб борилади. Араб тилидан 100 ортиқ устоз педагоглар, моҳир тилшунос-филологлар талабаларга дарс бериб келишади.

Бобур Аҳмад

Манба
GRAND TA'LIM
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 6 июнь куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф алУтайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази давоми...

1862 16:30 / 07.06.2023
Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоийиқтисодий давоми...

1293 15:49 / 01.06.2024
Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқовқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон давоми...

1773 20:35 / 19.04.2023
Бугун, 2023 йил 27 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида имомхатибларга ижоза бериш маросими бўлиб ўтади. 2023 йил 7 августдан давоми...

1491 13:55 / 27.12.2023