1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Жума намозларини ўқишга рухсат этилди

17:52 / 01.09.2020 2046 pdf Ўқиш режими + -

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унда 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб жума намозларини эълон қилиш назарда тутилган бўлиб, жумладан шундай дейилади:

- диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

- жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;

- диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;

- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

- ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

- бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

- тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;

- диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.

Кейинроқ қарор матнини тўлиқ эълон қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган бири араб давоми...

2023 19:30 / 25.02.2021
Мамлакатимиз фуқаролари учун .Ҳаж, тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги давоми...

1361 11:52 / 22.05.2024
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази олимлари томонидан мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига давоми...

2610 10:17 / 18.06.2021
Америкада .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов давоми...

1918 14:21 / 02.04.2024