1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нусрат нима?

11:02 / 21.08.2020 12608 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Биз расулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган Кунда ҳам нусрат берурмиз.

Яъни Аллоҳнинг нусрати бу дунёда ҳам пайғамбарларга ва мўминларга бўлади, у дунёда ҳам. У дунёда пайғамбарлар ва мўминлар учун Аллоҳнинг нусрати бўлиши ҳақида ҳеч ким, ҳатто кофирлар ҳам шак-шубҳа қилмайди. Аммо бу дунёдаги нусрат ҳақида турли фикр ва мулоҳазалар бўлиши мумкин. Инсоннинг тор фикри ва қисқа ўлчови оқибатида «Пайғамбарларга ва мўминларга нусрат берадиган бўлса, нима учун баъзи пайғамбарлар ўлдирилган, баъзилари азоб-уқубатга учраган, кўплари ҳижрат қилишга мажбур бўлган? Нима учун, ҳозир ҳам гувоҳ бўлаётганимиздек, кўплаб мўминлар кофирлар томонидан ўлдирилган, қийноқларга солинган, қамалган, қувилган ва бошқа хорликларга учраган?» деган фикрлар уйғонади. Қуръони Карим руҳини, Ислом таълимотларини яхши англаб етган уламоларимиз бу каби саволларга атрофлича жавоб берганлар.

Аввало, пайғамбарларга ва мўминларга бу дунёда нусрат берилиши ҳақида гап кетганида, бир шахс, бир авлод, бир миллат ва маълум бир замон назарда тутилганми? Қолаверса, «нусрат» деганда нима кўзда тутилади? Баъзи одамларни ўлдириш, баъзиларини қамаш, баъзиларини калтаклаш ва айримларини қувиб чиқаришми? Агар ҳар бир ўлдирган ғолиб бўлиб, ўлдирилган мағлуб ҳисобланадиган бўлса, дунёда ўғри, муттаҳам ва золим-қонхўрлар ғолиб саналган бўлар эди. Агар ҳар бир қамаган ғолиб, қамалган мағлуб саналса, адолат торозиси тамоман тескари тортилган бўларди. Агар ҳар бир қувган ғолиб, қувилган мағлуб ҳисобланса, ҳақиқатнинг юзи қорайиб кетган бўларди.

У Кунда золимларга маъзиратлари наф бермас. Уларга лаънат бўлғай ва уларга ёмон диёр бўлғай.

Иймон ва куфр орасидаги курашда нусрат кимга бўлиши тор ўлчовда эмас, балки кенг мезонлар билан ўлчанади. Аллоҳ таоло иймоннинг қалбларда, ер юзида тантана қилиши учун инсоннинг ўзи саъй-ҳаракат қилиш кераклигини шарт этган экан, унинг йўлидаги қурбонлар, машаққатлар эришиладиган нусратнинг қийматини оширади, қадрини кўтаради. Ундан кейин, инсоният тарихидаги иймон билан куфр ўртасидаги курашнинг оралиқ натижаларига ҳам бир назар солайлик. Уларнинг ҳаммаси пайғамбарлар ва мўминларга нусрат берилиши билан якун топганини кўрамиз.

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларАбдураззоқ Маъмурдан, у Қатодадан ривоят қилади .Мадинада Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Анфол, Тавба, Раъд, Наҳл, Ҳаж, давоми...

8282 17:00 / 13.12.2020
27 май куни ижтимоий тармоқларда Вақфrdquo фонди ҳақида асоссиз гаплар тарқалди. Фонд ҳақида турли гапсўзлар айтила бошланди. Нима эмиш, вақф мулклари сифатида давоми...

2494 15:00 / 28.05.2019
Аслида инсон нафсига ўзини беадабларча тутишлик хосдир. Шунинг учун ҳам у бандага буюрилган ахлоқий меъёрларнинг риоясига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Нафс ndash давоми...

3497 21:00 / 13.07.2019
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз,, деган Бақара сураси, давоми...

5326 19:40 / 03.05.2019