1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Она сути – гўдак учун энг яхши озуқа

12:30 / 24.10.2018 3884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туғилган ҳар бир болани тўлақонли эмизиш ота-онанинг бурчи, боланинг ҳаққидир.

Ҳа, ота-онадан туғилган ҳар бир фарзанд соғлом бўлиши учун у аввало тўлақонли эмизишга муҳтождир. Бу ўта муҳим иш эса унинг ота-онасининг вазифасидир. Она болани эмизади. Онани нафақа билан таъминлаб туриш, болани эмизишни тўғри йўлга қўйиш эса отанинг вазифаси. Шаръий узр сабабли она эмиза олмаса, эмизувчи топиш ва уни рози қилиш ҳам отанинг иши ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ

«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир», (233-оят).

Гўдакнинг ҳақларидан бири ва оналарнинг энг мўътабар вазифаси фарзандни икки йил эмизишдир. Янги туғилган гўдакнинг жисми ва руҳи соғлом ўсишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шаклланади, шунингдек, унинг бошқа тарафлари, руҳий ривожланиши учун ҳам она сути зарур озуқа ҳисобланади.

Ушбу озуқанинг муддати тўлиқ икки йил бўлиши керак. Бу қуръоний ҳақиқатни адашган инсоният бир минг тўрт юз йилдан кейингина тушуниб етди. Ҳозирги пайтда илмий текширишлардан сўнг «Гўдак бола учун энг яхши озуқа она сутидир ва уни тўлиқ икки йил эмизиш керак», деган гапни айтишмоқда.

Тарихдан маълумки, дунёга довруғ солган аксарият буюк алломаларга, фозилу уламоларга болалик пайтида оталари ҳаром касб билан топилган бирор луқма ҳам таом едирмаган, оналари уларни бетаҳорат эмизишмаган.

Боланинг соғлиғига путур етмаслиги учун Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган улкан ибодатлардан бири бўлмиш рўзани эмизикли оналарга тутмасликка рухсат берган. Ҳа, агар она рўза тутса толиқиб қоладиган бўлса ёки бу эмизикли фарзандига оғир келадиган бўлса, рўза тутмасликка рухсат бор. Болани кўкракдан ажратгандан сўнг қазосини тутиб беради. Бу ҳам бола соғлом бўлиши учун Ислом шариати кўрган чора ва тадбирлардан биридир.

Яхши умид билан оила қурган эр-хотиндан соғлом фарзанд туғилиши учун ҳам эрнинг, ҳам хотиннинг жисму тани соғ-саломат бўлиши муҳим ўрин тутишини айтиб ўтдик.

Туғиладиган фарзанд руҳий-маънавий жиҳатдан соғлом бўлишида эр-хотиннинг руҳий-маънавий жиҳатдан соғлом бўлишлари, эътиқодлари пок бўлиши, яхши тарбия топган бўлишлари ҳам катта ўрин тутади.  Чунки ҳар бир фарзанд Аллоҳ таолонинг инояти билан дунёга келар экан, уни дунёга келган кунидан бошлаб тарбия қилиш ота-онанинг вазифасига айланади.

Аллоҳ таоло берган неъматларнинг энг улуғидан бири бўлмиш фарзанд неъматига шукр қилиш, у неъматни берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, шукроналар айтиш билан бирга, ана шу берилган неъмат, яъни фарзанднинг Аллоҳ таолони рози қиладиган бўлиб вояга етиши учун ҳаракат қилиш, тарбиялаш ҳам керак бўлади. Ана шу маънода ота-онанинг ўзи тарбия топмаган бўлса, ўзи эътиқодли бўлмаса, ўзи дину диёнатдан, Ислому шариатдан хабардор бўлмаса, қандай қилиб фарзандини руҳий жиҳатдан, маънавий жиҳатдан, ақийда, Ислом, иймон жиҳатидан тарбия қилиши мумкин бўлади?!

Шунинг учун ҳар бир она, ҳар бир ота фарзанд кўриш учун ўзига умр йўлдошини танлаётганда эътибор берадиган нарсаларнинг асосийларидан бири унинг эътиқоди, руҳий-маънавий ҳолати, Исломи, иймони бўлиши Исломда қаттиқ таъкидланган.

Фарзандни боқиб, ўстириш ота-онанинг бурчи, уларга Аллоҳ томонидан юклатилган вазифа экан, албатта, ўша фарзандни моддий озуқа билан таъминлаш, унга таом бериш, хоҳ онанинг сути бўлсин, хоҳ кейинроқ бошқа нарсаларнинг қўшилиши бўлсин, ҳаммаси ниҳоятда пок бўлиши зарурлигини яна бир бор таъкидлаб ўтишимиз лозим.

Ҳар бир инсон ўз фарзандини жисмоний жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялаш учун, турли касалликлар, беморликлардан сақлаш учун ҳаракат қилмоғи лозим. Уни ўз вақтида ухлатиш, ўз вақтида овқатлантириш ва тозаликка риоя қилиш каби омилларни қўллаш керак бўлади.

Шу билан бир вақтда, ота-она фарзандининг руҳий-маънавий жиҳатдан соғлом бўлиб улғайиши учун унинг эътиқоди, иймонининг софлиги учун ҳам ҳаракат қилиб бормоғи лозим бўлади.

“Соғлом бола” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом таълимоти бўйича мол аслида Аллоҳ таолонинг молидир, уни қўлида тутиб турган одамники эмас. Агар дунёда бирор кимса мулкка эгалик қилаётган бўлса, ҳақиқий давоми...

3016 10:20 / 09.12.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дуо ибодатнинг миясидир,, дедилар,.Шарҳ Бундан .Дуосиз ибодат миясиз ибодат бўлади,, давоми...

2702 08:45 / 14.02.2019
АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассисларининг фикрича мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан .мулоқот, давоми...

3292 09:44 / 24.10.2018
Имом Молик ибн Динор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир йили байтуллоҳни ҳаж қилиш ниятида йўлга чиқдим. Йўлда бир кишини учратиб қолдим. У ҳеч қандай давоми...

4170 11:10 / 12.06.2019