1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Автосалондаги ҳолат

18:37 / 11.08.2020 5021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Мен автосалонда ишлайман. Банклар биздан (Автосалонимиздан) мижозларига кредитга машина бериш учун биздан машина сотиб оладилар. Яъни, биздан олиб бошқаларга 2-3 йилга кредит қилиб беришади. Шуни хукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида шариатга мувофиқлаштиришни бир пиёла чой ичишчалик қийинчилиги йўқ. Биз буни кўп банкирларга таклиф ҳам қилдик.

Муробаҳа ва тавлия савдоси.

(Фойда қўйиб сотиш ва тан нархига сотиш).

Муробаҳа савдосида сотувчи сотаётган нарсасини ўзи сотиб олган ёки ўзига тушган нархни устига қанчадир фойда қўяётганини айтиб сотади. Масалан, сотувчи харидорга “Мен бу материални ўзим сотиб олган ёки ўзимга тушган фалон нархни устига ўн фойиз қўйиб сотаман”-дейди.

Тавлия савдосида сотувчи сотилаётган нарсасини қанчага олган бўлса ўша нархда сотади. Масалан сотувчи “Мен бу нарсани ўн минг сўмга олган эдим. Сизга ҳам ўн минг сўмга сотаман”-дейди.

Сотувчилар бу икки савдо борасида ўта диёнатли ва тўғри сўз бўлишлари лозим. Ҳатто сотувчи бирор нарсани насияга олиб сотаётган бўлса шуни ҳам харидорга айтишлари зарур. Агар харидор муробаҳа савдосида сотувчининг нарх борасида ёлғон гапириб сотганини билиб қолса, савдони бузиши мумкин. Агар бу ҳолат тавлия савдосида содир бўлса, харидор сотувчининг ёлғон гапириб зиёда қилган нархни бермай тан нархини бериб сотиб олади.

Сотувчи бирор нарсани сотиб олиб уни сақлаш ёки бошқа бирор жойга олиб бориш ёки унга ниманидар қўшиш учун унга қанчадир пул сарфласа, уни ҳам харидордан олади. Бу суратда сотувчи харидорга “Бу нарсани мен шунчага сотиб олдим”- демасдан, “Бу нарса менга шунчага тушди”-дейиши лозим.

Муробаҳа савдоси орқали кишиларни молиялаштириш.

Муробаҳа савдоси аслида кишиларни қандайдир йўл билан молиялаштириш ёки судхўрлик қилиб уларга қарз бериш эмас, балки у олди сотдининг бир туридир. Шунинг учун ҳам савдо вақтида олди сотдининг умумий қоидаларини ва юқорида баён қилинган муробаҳа савдосининг шартларини яхши билиб олиш зарур.

Муробаҳа савдоси орқали кишиларни молиялаштиришнинг энг яхши йўли; бир киши ўзига маъқул бўлган нарсани олмоқчи бўлсаю пули етмаса бирор молиялаштириш имконига эга бўлган шахсга ёки муассасага мурожаат қилади. Бу суратда молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса ўша сотилаётган нарсани аввал ўзига сотиб олиб қўлига киритади, сўнгра ўша нарсанинг устига маълум бир фойдани қўйиб мазкур мижозга сотади. Молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мижоз олмоқчи бўлган нарсани харид қилишида учинчи бир шахсни ўзига вакил қилиш ҳуқуқига ҳам эга. Шунингдек, ҳоҳласа ўша мижозни ўзини ҳам вакил қилишлари мумкин. Бунда у молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса томонидан харид қилади ва қўлга киритади. Сўнгра улар билан бирор нархга келишиб имкони етган миқдордаги пулни беради ва қолганини насия қилиб бериш йўли билан сотиб олади. Бу суратда мижоз уларнинг вакили ҳамда шу вақтнинг ўзида шариат эътиборидан омонатдор ҳам ҳисобланади. Сотиб олинган нарса эса, молиялаштириш имконига эга бўлган шахснинг ёки муассасанинг мулкига ва жавобгарлигига ўтади. Шунинг учун ҳам фаразан ўша нарса тасодифий ходиса сабабли талофот кўрса ёки ҳалок бўлса, мазкур вакил бўлган харидор уни тўлаб беришга жавобгар бўлмайди. Аммо, улардан сотиб олганда, ўзининг мулкига ва жавобгарлигига ўтади.

Хулоса шуки муробаҳа савдоси орқали кишиларни молиялаштиршда қуйидаги тартибларни билиш лозим.

1. Мижоз ва молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса умумий бир аҳдлашув қиладилар. Унда молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мижозга ўша нарсани сотишни ва мижоз уни ўша қийматдан ёки уларга тушган ўша нархдан ортиқ бўлган нархга сотиб олишни ваъда қилади.

2. Молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мазкур мижозни ўша нарса ёки буюмни харид қилиш ва қўлга киритишга вакил қилишлари мумкин. Ушбу вакил қилиш аҳдлашувида икки тараф ҳам келишувга дастхат, яъни имзо қўядилар.

3. Мижоз олинаётган буюмни молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса томонидан харид қилади ва уларнинг вакили сифатида қўлга киритади.

4. Мижоз олинаётган нарсани харид қилиб қўлга киритганидан кейин уларни хабардор қилади ҳамда ўзи сотиб олишини уларга таклиф қилади.

5. Молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мижознинг ушбу таклифини қабул қилади ва унга сотади ва шу билан мазкур нарса унинг мулки ва жавобгарлигига ўтади.

Қуйида ушбу бешта ишни тартибини яхшилаб билиб олиш зарур бўлади.

Молиялаштиришнинг асл сурати.

Исломда молиялаштиришнинг энг яхши йўли шериклик ёки музорабага пул тикишдир. Шунинг учун рибосиз бўлган банкларда шу икки услубдан фойдаланилади. Юқорида баён қилинган савдо қоидаларига мувофиқ муробаҳа савдосидан фойдаланиш учун мажбур бўлганда ижозат берилади. Қуйида муробаҳа савдоси орқали молиялаштиришга тегишли бир қанча муҳим масалалар зикр қилинади.

1. Молиялаштираётган шахс ёки муассаса мижозга олиб берган нарсасининг насия бўлган қиймати эвазига мижоздан бирор нарсани гаровга қўйишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

2. Мижоз молиялаштираётган шахс ёки муассасага пулни қачон беришини ваъда қилаётганда қўшимча равишда “Агар мижоз фалон вақтгача пулни бера олмаса, келишилган нархдан ортиқ фалон сўмни бирор хайрия фондига тўлаб беради”-деб келишишлари мумкин.

3. Молиялаштираётган шахс ёки муассасанинг нарсаларини муробаҳа савдоси орқали сотиш ва мижознинг ундан сотиб олиш аҳдномаларини қози ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда мободо бирор томон хиёнат қилса қози унинг ҳаққини ундириб беради.

Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Савол Ўртоғим Тошкент шаҳрида ўқийди, ҳали уйланмаган. Келажакда Тошкентда яшаб қолмоқчи. Тошкентга боришкелишда намозларини қаср ҳолатда адо этади. Шахсий давоми...

2859 16:12 / 24.01.2020
Қуръони Каримда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиши уқдирилади.Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади .Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун давоми...

2847 10:00 / 01.06.2019
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига .Хачиримни ушлаб тур,, деб илтимос қилдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу давоми...

1585 08:00 / 03.08.2020
Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарур. Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, давоми...

2670 10:30 / 17.04.2019
Аудиолар

135111 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55390 14:35 / 11.08.2021