1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ покланувчиларни севади

09:14 / 13.08.2019 2521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш воситалардан бири таҳоратдир.

Араб тилидаги «таҳорат» сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, «поклик» деган маъно келиб чиқади.

Таҳорат «тоҳура» сўзининг масдари бўлиб, «покиза бўлди», «кири кетди» деган маъноларни англатади.

Бу маънодаги поклик кенг тушунчадир. Уни барча покликларга нисбатан ишлатиш мумкин. У нажосат ва ҳайзнинг зиддига ҳам, кирдан ва гуноҳдан покланишга ҳам ишлатилади.

Қуръони каримда «таҳорат» сўзи гуноҳдан ва бутлардан покланиш маъносида, ҳалол маъносида, қалб поклиги маъносида ҳамда фаҳшдан, бетаҳоратлик ва нопок нарсалардан покланиш маъноларида келган.

Уламолар истилоҳида ҳам таҳоратнинг ўз маъноси бор.

Бу ҳақда Роғиб Асфиҳоний айтади: «Таҳорат икки хил бўлади: жисм таҳорати, нафс таҳорати. Иккисининг ҳам истилоҳий маъноси бор. Нафс таҳорати гуноҳларни тарк қилиш, аҳли солиҳ бўлиш ва нафсни айблардан тозалаш учун амал қилишдир. Жисмнинг таҳорати эса бетаҳоратликни кўтариш ёки нажасни кетказиш ёхуд иккисининг маъносидаги ва суратидаги нарсалардир».

Исломда ибодатларнинг қабул бўлиши уларнинг поклик асосида адо этилишига боғлиқ. Бизда поклик йўлида қилинган ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни қилган кишига улкан ажр-савоблар, олий мартабалар берилади.

Қуръони Каримда таҳоратнинг турли маъноларига оид йигирма олтита оят келган. Шулардан баъзиларини намуна учун ўрганиб чиқамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тавба сурасида марҳамат қилади:

«Унда (масжидда) ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжид унда туришинг учун ҳақлидир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади» (108-оят).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу ояти каримада покликни ва пок кишиларни мадҳ этмоқда. Пок кишиларни яхши кўришини эълон қилмоқда. Бу эса Аллоҳ таоло томонидан покликка қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан таҳорат ҳақида олтмишдан зиёд ҳадислар ривоят қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا تَوَضَّأَ الْعَبْدُ الْمُسْلِمُ أَوِ الْمُؤْمِنُ فَغَسَلَ وَجْهَهُ خَرَجَ مِنْ وَجْهِهِ كُلُّ خَطِيئَةٍ نَظَرَ إِلَيْهَا بِعَيْنَيْهِ مَعَ الْمَاءِ أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ، فَإِذَا غَسَلَ يَدَيْهِ خَرَجَ مِنْ يَدَيْهِ كُلُّ خَطِيئَةٍ كَانَ بَطَشَتْهَا يَدَاهُ مَعَ الْمَاءِ أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ، فَإِذَا غَسَلَ رِجْلَيْهِ خَرَجَتْ كُلُّ خَطِيئَةٍ مَشَتْهَا رِجْلَاهُ مَعَ الْمَاءِ أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ حَتَّى يَخْرُجَ نَقِيًّا مِنَ الذُّنُوبِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон – ёки мўмин – банда таҳорат қилса, юзини ювганда ўша сув – ёки ўша сувнинг охирги қатраси – ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Икки қўлини ювса, ўша сув – ёки ўша сувнинг охирги қатраси – ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Икки оёғини ювса, ўша сув – ёки ўша сувнинг охирги қатраси – ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الْإِيمَانِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ تَمْلَأُ الْمِيزَانَ، وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ تَمْلَآنِ أَوْ تَمْلَأُ مَا بَيْنَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، وَالصَّلَاةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ، وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَوْ عَلَيْكَ، كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو فَبَايِعٌ نَفْسَهُ فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамду лиллааҳи» тарозини тўлдирур. «Субҳаналлоҳи ва Алҳамду лиллааҳи» осмонлару ернинг орасини тўлдирурлар. – ёки тўлдирур. – Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Барча одамлар ҳаракат қилиб ўз жонини савдога қўювчидир. Бас, улар уни озод қилувчи ёки уни ҳалок қилувчилардир».

Муслим, Насоий ва Термизий ривоят қилишган.

“Руҳий тарбия” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Абу Абила айтади .Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик менга шундай деди .Эй Иброҳим, биз сизни ёшлигингиздан таниймиз, катта бўлганингизда ҳам сизни давоми...

2837 08:00 / 03.12.2019
Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар .Кечаси ўғрига садақа қилишибди,, деб гапириб юришди. давоми...

2593 08:55 / 06.09.2020
Савол Қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишадиЖавоб Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси давоми...

3773 10:40 / 16.05.2019
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

3304 15:45 / 31.08.2019
Аудиолар

230224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148801 14:35 / 11.08.2021