1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳ зинога яқинлашмасликка буюрган (биринчи мақола)

17:30 / 26.05.2020 4920 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зино луғатда “фужур”, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги мулоҳаза қилинади: “Ораларида никоҳ бўлмаган ва никоҳ бор деб гумон қилмаган ҳолда, эркак ва аёлнинг бир-бирларига жинсий қўшилишлари зинодир”. Зино ҳаромдир. У Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш каби энг катта гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло айтган: «Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар ва зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир» (Фурқон сураси, 68-70-оятлар).

Аллоҳнинг барча шариатларида зино ҳаром иш бўлиб, унга қарши курашилган. Зеро, зино сабабли насаблар тартибсиз аралашиб кетади, наслга зарар етади, оилалар бузилади, алоқалар узилади, касалликлар тарқалади, шаҳватларга берилиб тубанликка кетилади, гўзал ахлоқлар завол топади.

Аллоҳ бу ҳақда қуйидагича марҳамат қилган:

«Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).

Оятда «зино қилманглар» дейилмаган, балки «зинога яқинлашманглар» дейилмоқда. Бу дегани, «зино қилманглар», дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин, мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги, зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Маълумки, Ислом бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлни ҳам тўсади ва уни тақозо этувчи барча воситаларни ҳаром деб эълон қилади. Демак зино ва унга боғлиқ бўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши мутлақо ҳаромдир! Зинонинг ҳаромлигини Аллоҳ зинодан узоқда бўлувчиларни мадҳ қилганидан ҳам билиб олиш мумкин.

Аллоҳ айтади: «Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир. Улар закотни адо қилгувчилардир. Улар фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмасдирлар. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир» (Мўъминун сураси, 1-7 оятлар).

Аллоҳ ушбу оятларда мўминларнинг энг асосий сифатларини зикр қилганда мўмин ва мўминалар ўз фаржларини ҳаром ишлардан сақлашларини айтган. Оятга биноан ким иффатини сақламаса мўминлигининг катта қисмини йўқотган ва улуғ бойликдан ажраган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам зинонинг ҳаромлиги таъкидланиб, ҳалок этувчи гуноҳи кабиралардан деб саналган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кусуф (қуёш тутилганда ўқилувчи) намоз вақтида минбарда туриб: “Эй Муҳаммад уммати, Аллоҳга қасамки, Унинг эркак ёки аёл бандаси зино қилганида Аллоҳдан кўра рашклироқ ҳеч ким йўқ! Аллоҳга қасамки мен билганларимни билганингизда эди, кам кулиб кўп йиғлаган бўлар эдингиз!” дедилар, сўнгра қўлларини кўтариб:”Аллоҳим (омонатни) етказдимми?!” дедилар”

Имом Бухорий ривояти.

Ҳадисдан маълум бўлишича Аллоҳдан кўра рашклироқ ҳеч зот йўқ экан. Албатта рашк Исломда мақталган хислатлардан. Бандалари зино қилганларида ҳам Аллоҳ уларни рашк қилар экан. Агар бандалар Аллоҳ ҳақида, охиратдаги ҳисоб–китоб ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билган нарсаларини билганларида эди, зинодан четланиш у ёқда турсин, балки кам кулиб кўп йиғлайдиган, Аллоҳни ҳеч вақт ёдидан чиқармайдиган бандалардан бўлар эдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Банда зино қилганда ундан иймон чиқиб бошининг устида соябон каби бўлиб туради. Четлангач иймон унга қайтади”.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Иймон ва унинг сабабидан бўлувчи ҳаё билан зино ҳеч қачон бирга бўлмайди. Зино қилган одам мусулмонликдан чиқмаса ҳам иймонсизларнинг амалини бажарган бўлади. Аммо кимки зино қилиш ҳалол деб тасдиқласа, шубҳасиз куфрга кетган бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни эълон қилсалар, уларда ота-боболарида бўлмаган ўлат (инфекцион касаллик) ва юқумли касалликлар тарқалади”.

Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари.

Афзал Аброр таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар қул қочса, унинг намози мақбул бўлмайди,, деганлар Муслим ривоят қилган.Бошқа бир ҳадиси шарифда .Қайси бир қул қочса, давоми...

3333 12:30 / 16.04.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. Яъни, васият давоми...

3425 15:00 / 05.03.2019
Зинодан ўзини тийиб қолган эркакУлфатлар билан йиғилиб, кўришиб турамиз. Бир куни улфатларим саунага боришни таклиф қилишди. Бордик ва чўмилдик. Сўнгра саунага давоми...

4191 11:00 / 29.12.2020
Аллоҳ таоло айтади.Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангиз.., Бақара сураси, 188оят.Яъни, бирбирингизнинг молингизни ndash ҳаққингизни давоми...

5308 14:00 / 07.02.2019
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021