1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Термиз шаҳрида «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди

14:10 / 25.05.2020 2825 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.

Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилинади. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш 2020 йилнинг 15 июндан бошлаб онлайн шаклда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар саҳифалари орқали бериб борилади.

Юртимизда яна бир диний таълим муассасаси ташкил этилиши халқимизга, айниқса, воҳаликларга жуда катта Рамазон туҳфаси бўлди, Аллоҳ таоло ушбу мадрасани муборак айласин!

Салоҳиддин Шерхонов

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари ҳаётлик чоғларидаёқ бошқа тилларга таржима қилина бошланган эди. Бу хайрли иш Аллоҳнинг давоми...

1822 14:30 / 24.08.2019
Ислом олами робитасининг Китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати ва Доғистон мусулмонлар идораси имом Нававий номли мадрасада Қуръон мусобақасини ташкил этишди. давоми...

2332 10:07 / 03.08.2019
Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан давоми...

2596 17:06 / 18.03.2020
2026 йил 3 феврал куни Ҳиро маданий туманидаги Қуръон музейида 312 х 220 см ўлчамдаги ва 700 саҳифадан иборат дунёдаги энг катта Қуръони Карим намойиш этилди. Музейдаги давоми...

908 16:27 / 06 февраль