1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунёдаги энг катта Қуръон тақдим этилди

16:27 / 06 февраль 228 pdf Ўқиш режими + -

2026 йил 3 феврал куни Ҳиро маданий туманидаги Қуръон музейида 312 х 220 см ўлчамдаги ва 700 саҳифадан иборат дунёдаги энг катта Қуръони Карим намойиш этилди. Музейдаги ушбу Қуръон дунёдаги энг катта мусҳаф сифатида Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатини қўлга киритди.

Ушбу Қуръон ҳижрий 10 аср, милодий 16 асрга оид тарихий қўлёзманинг катталаштирилган нусхаси бўлиб, унинг асл ўлчами 45 х 30 см эди. Унинг суралари сулс хатида, Фотиҳа сураси эса насх ёзувида ёзилган бўлиб, ўша даврдаги хаттотликнинг пухта танланганлигини ва ушбу соҳанинг нафосатини акс эттирувчи ўзига хос мусҳафдир.

Мусҳаф араб хаттотлиги, зарҳаллаш ва муқовалашнинг ноёб намунаси бўлиб, унда ислом санъатининг жозибаси нафис нақшлар, гулли ва сарлавҳа саҳифалари ҳамда мусҳафнинг номи битилган саҳифаларидаги қуёшсимон шакллар орқали намоён бўлади. Бу эса ўша даврда ҳукм сурган бадиий ижодкорликнинг юксак даражасини ифодалайди.

Қайд этилишича, ушбу мусҳаф ҳижрий 1300 йил, милодий 1883 йилда вақф қилинган бўлиб, унинг асл нусхаси бугунги кунда Қирол Абдулазиз номидаги вақф қилинган асарлар академиясида сақланмоқда.

Намойиш этилган ушбу мусҳаф мусулмонларнинг Аллоҳнинг Каломига ва ислом санъати дурдоналарига бўлган эътиборининг тарихий шоҳидидир.

Мавзуга оид мақолалар
Жазоирдаги Қуръони Карим директори Ҳамди Исо пайшанба куни 24 соат давомида .Радио Қуръон, дастурлари расмий равишда эфирга узатилиши ва эшиттиришлар сифатини давоми...

2235 08:00 / 21.02.2021
Алҳамдулиллаҳ, юртимизда яна бир янги масжид бунёд этилади. Иншааллоҳ.Ўзининг узоқ бир тарихига эга бўлган Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида янги масжид давоми...

3004 14:20 / 16.09.2020
Қадрли ватандошларБутун Ер юзидаги ислом уммати билан бирга жонажон Ўзбекистонимизнинг барча мўминмусулмонлари ҳам қутлуғ ва муборак Рамазон ойини давоми...

2908 10:18 / 12.03.2024
Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти 3ҳудуд Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

879 15:14 / 11.08.2025