1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон билан табриклади

21:25 / 22.04.2020 1610 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида халқимизни Рамазон ойи билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекисто Миллий ахборот агентлиги хабар берди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

Мана, жонажон Ватанимизга Рамазони шариф кириб келмоқда.

Ушбу улуғ айём муносабати билан нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука, опа-сингилларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчангизга тинчлик-омонлик, оилавий хотиржамлик, бахту саодат ёр бўлишини тилайман.

Бугунги ўткинчи қийинчиликларга қарамасдан, Рамазони шариф ҳар доимгидек хонадонларимизга, дилларимизга қувонч, юртимизга файзу барака бахш этади, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимизни янада зиёда қилади, деб ишонаман.

Манба: Uza.uz

Islom.uz портали таҳририяти

Фурсатдан фойдаланиб, узоқ-яқин мамлакатлардаги мўмин-мусулмон биродарларимизни ҳам самимий табриклаб, уларга ўз номимдан, халқимиз номидан тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Ҳаммамизга аёнки, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан шаҳри Рамазонда эзгу ниятлар ижобат бўлади.

Мана шу муборак ойда барчамиз тутган рўзаларимиз, қилаётган дуои фотиҳаларимиз, хайрли амалларимиз шарофати билан барча мамлакатлар қатори эл-юртимизни ҳам ушбу офатдан тезроқ халос этишини Яратган Парвардигордан сўраб қоламиз.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги давоми...

1493 18:40 / 29.04.2024
Хабарингиз бор, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ва даъват ишлари вазирлиги томонидан Қуръони Карим тиловати бўйича 43халқаро мусобақаси айни дамда қизғин давоми...

2851 21:16 / 30.08.2023
Ўзбекистон президенти фармони билан давлат раҳбарининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.Ҳужжатга кўра, давоми...

3100 10:12 / 25.05.2021
42 ёшли Стивен Жексон Филаделфиядаги .Ибн Усаймин, масжидида ўтказилган маросимда қатнашади. Кейинчалик буни ҳаётидаги унутилмас кунлардан бири деб таърифлайди, у давоми...

2268 14:00 / 01.02.2021