1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳабибуллоҳ қори финал босқичида иштирок этди

21:16 / 30.08.2023 2851 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ва даъват ишлари вазирлиги томонидан Қуръони Карим тиловати бўйича 43-халқаро мусобақаси айни дамда қизғин давом этмоқда.

Ушбу мусобақада жами 116 мамлакатдан 200 га яқин Қуръон ҳофизлари қатнашмоқда.

Мусобақа 5 йўналишдан иборат:

1. ҚИРОАТЛАР ЙЎНАЛИШИ

Бу йўналишда иштирокчилар Қуръони Каримни 7 қироатда ўқиш бўйича иштирок этадилар.

Мазкур йўналишда иштирокчига Қуръони Каримнинг 5 жойидан ёддан ўқиб бериш сўралади. 

Иштирокчи ҳар бир саволга турли ривоятларда қироат қилиб, жавоб беради.

Сўнг иштирокчига қироат илмига доир 10 та савол берилади.

2. ҲИФЗ ВА ТАФСИР ЙЎНАЛИШИ

Ушбу йўналишда Қуръони Каримни тафсири билан ёд олган иштирокчилар беллашадилар.

Иштирокчидан Қуръони Каримнинг 5 ўрнидан ёддан ўқиб бериш сўралади.

Сўнг тафсирга доир 10 та савол берилади.

3. ҲИФЗ ЙЎНАЛИШИ

Бу йўналишда қатнашадиган қорилар Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган бўлиши лозим. 

Мазкур йўналишда иштирокчига Қуръони Каримни 5 жойидан ёддан ўқиб бериш сўралади. 

4. 15 ПОРА ҲИФЗИ ЙЎНАЛИШИ

Ушбу йўналишда иштирокчига Қуръони Каримнинг 15 порасидан савол берилади. 

Иштирокчига Қуръони Каримнининг 15 пораси бўйича 4 та савол берилади, иштирокчи уни ёддан ўқиб бериши лозим.

5. 5 ПОРА ҲИФЗИ ЙЎНАЛИШИ

Бу йўналишда қорилар Қуръони Каримнинг 5 порасини ёд олган бўлиши лозим. 

Иштирокчиларга 5 пораси бўйича 3 ўриндан савол берилади.

Мусобақа иштирокчилари мазкур йўналишларда беллашмоқдалар.

Маълумон учун:

Ҳабибуллоҳ қори мазкур мусобақанинг 3-йўналиши, яъни ҳифз йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳабибуллоҳ қори саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, финал босқичида ҳам иштирок этди.





Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими


Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг иродаси ила Туркияда юз берган зилзила ва унинг оқибатлари биз мусулмонларни маҳзун қилди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий давоми...

3696 01:02 / 07.02.2023
АҚШ сафаридаги бир гуруҳ Ўзбекистонлик имомхатибларимиз Флорида штатининг Орландо шаҳрига етиб келдилар. Юртимиз имомхатиблари Орландо шаҳридаги .АлБухорий давоми...

2293 05:33 / 27.04.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорини имзолади. httpspresident.uzuzlistsview7913 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги давоми...

4237 19:38 / 27.02.2025
Бугун, 18 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Шайхонтоҳур туманидаги .Хожа Аламбардор, жомеъ давоми...

1996 11:30 / 18.08.2022