1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар

18:40 / 29.04.2024 1446 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар.

Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий жаноблари билан мулоқот ўтказдилар.

Самимий учрашувда муфтий ҳазратлари юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни баён қилиш баробарида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги яқин дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланаётгани, қадимдан икки халқни ягона дин ва муштарак мақсадлар бирлаштириб туриши, сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар тез суръатларда ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, иқтисодий ва маданий алоқалар янги босқичга кўтарилгани, илмий-маърифий, маданий ва зиёрат туризми йўналишларида ўзаро ҳамкорлик яхши самара бераётгани қайд этилди.

Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон тараққиёт йўлида дадил одимлаётгани, мазкур ўзгаришларга эришишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни катта эканини билдирди.

Элчи жаноблари Ўзбекистон мусулмон оламида катта нуфузга эга давлат эканини эътироф этиши баробарида диний-маърифий соҳада алоқаларни ўрнатиш, қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш, турли тадбирлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳимлигини маълум қилди.

Куннинг иккинчи ярмида Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко жанобларини қабул қилдилар.

Ўзаро мулоқотда муфтий ҳазратлари дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги дўстона алоқалар ривожланаётгани, ўтган даврда илмий-маърифий ва маданий муносабатлар равнақ топаётганини алоҳида қайд этдилар.

Элчи жаноблари Украина кўп конфессияли, турфа хил миллатли давлат эканини билдириш баробарида ушбу мамлакатдаги динлар тарихи ҳамда эътиқод қилувчиларга яратилган шарт-шароитларни баён қилди. Шунингдек, у ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга бор куч-ғайрати, билими ва тажрибасини қаратишга тайёр эканини изҳор этди.

Элчилар самимий қабул учун миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

3859 06:00 / 23.04.2023
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3263 12:30 / 04.11.2021
Мавлид ойи муносабати билан Бантане шаҳридаги Мавлоно Малак Ҳасан алДин университетида ташкил этилган тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, махсус давоми...

2891 13:35 / 24.11.2018
Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар давоми...

1270 13:12 / 14.01.2025