1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Муҳтожликдан ёшланган кўзлар

11:06 / 02.04.2020 4096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу мақолани ёзишда, мақола мавзусини аниқроқ тушунтириш ва вазиятни қандай эканлигини ёритиш учун Қуръони Карим оятлари, ҳадислардан намуналар келтирмоқчи эдим, лекин шу ёшимгача бу илмларни ўрганмаганим учун ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Аллоҳ қодир қилганича ушбу воқеани сизнинг тасаввурингизда гавдалантиришга ҳаракат қилдим.

Яқин кунларда Тошкент шаҳрининг масжидларидан бирида бўлган воқеа қаттиқ дийдамни эритиб юборди. Қишнинг совуқ кунлари эди. Одатдагидек университетдан қайтиб, шом намозига шошиб кетаётган эдик. Масжид дарвозаси ёнида бир аёл ёш боласини кўтарганча, масжид деворларига суяниб ўтириб олган. Унинг олдида турли хил ширинликларни кўрдик, у паст ва юмшоқ овозда булардан сотиб олинг дер, лекин тиланчилик қилмаётган эди. Бу ҳақида тақво эгаларидан бу ишни мумкинлигини билгандик. Улар: «Масжид олдида ширинлик сотаётганларни нарсаларидан сотиб олинг, улар ҳалол иш қилишяпти, тиланчилик эмас» дейишганди.

Биз сотиб олмоқчи эдик, лекин муаззин азон айтаётгани сабабли масжидга киришга шошилдик ва масжиддан чиқаётганда сотиб оламиз деб масжидга кирдик. Мен масжидга кираётганимда у менга қараб, паст овозда зўрға булардан сотиб олинг деди. Унинг кўзидан муҳтожлиги ва қийналганлиги билиниб турарди. Бу ҳол менга қаттиқ таъсир қилди, чунки бундан олдин ҳеч одамларнинг кўзига қараб муҳтожлигидан қийналганлигини сезмагандим…

Жамоат билан шом намозини адо қилдик ва чиқаётганда эътибор бердим ҳеч ким ундан нарса сотиб олмади. Мен сотиб олмоқчи эдим лекин аксига олиб ўзим билан пул олмаган эканман. Аста масжиддан чиқаётган эдим, у аёл яна ўша муҳтожликдан ёш тўлган кўзлари билан менга қараб сотиб олинг деди, мен эса индамай ўтиб кетдим. Лекин унинг ўша нигоҳи менга шундай таъсир қилдики, худди танамдаги иймон ҳужайралари қалбимни титратиб юборди. Ўша пайт унга жуда ёрдам бергим келди. Қани эди ёнимда кўп пул бўлса-ю, унга берсам, у ортиқ муҳтожлик кўрмаса! Кўринишидан солиҳа аёлга ўхшайди, шаръий талабларга биноан кийинган, юзи нурли лекин махзун ва ҳолсиз эди.

Шу пайт хаёлимга бир фикр келиб, квартирага қайтдим ва ҳамёнимдан пул олиб ундан ширинликлар сотиб олиш учун яна масжидга югурдим….

Масжидга чамаси 20-30 метрлар қолганди, қарасам масжид имоми ва яна кимдир уни оддий тиланчилардан деб ўйлаб, ҳайдаётган экан. Мен секинладим ва «йўқол» деган сўзни эшитиб турган жойимда қотиб қолдим. У ҳолсизлигидан туришга ҳам, гапиришга ҳам, нарсаларини йиғиштиришга ҳам қийналар эди. Аксига олиб, қўлида боласи, кечки пайт бўлгани учун ҳаво жуда совуқ эди. Бундай совуқда у бола тугур, ҳатто қалин кийинган мен совуқ қотаётган эдим. Шу пайт имом ёнидаги киши уни нарсаларини йиғиштирди ва у аёлни катта йўл томон бошлади. Масжид катта йўлдан унча узоқ эмасди, улар мени ёнимдан ўтиб кетишаётганди. Қарасам, кўзлари ёшга тўлган, овоз чиқармай жуда кучли йиғларди. Ҳа! Бу муҳтожликдан тўкилаётган кўз ёшлар азизлар!

Квартига келиб бўлган воқеани хонадошларга айтдим, уларни кўзларига ҳам ёш келди, ҳатто улардан бири онам ёдимга тушдилар, онамни соғиндим деб йиғлаб юборди…

Кейин, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг Қуръони Карим маънолар таржимаси китобидан бир оятни топдим:

Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз? (Соффат сураси, 25-оят).

Бу билан қани ҳайрия фондлари, қани бундайларга ёрдам берадиган ташкилотлар деб, бу соҳадаги мутасаддиларни танқид ва маломат қилишдан йироқмиз. Шунчаки мўмин-мусулмонларни бундай ҳолатларга, нафақат масжид атрофидаги, балки атрофимиздаги барча муҳтожларга эътиборли бўлиб, қўлдан келганча уларга ёрдам беришларига чақирамиз холос.

Динимизда аёлни қандай эъзозлаш ҳақида Қуръон оятлари ва ҳадислардан албатта хабардорсиз. Халқимиз ҳам азалдан аёлни эъзозлаб «Жаннат оналар оёғи остидадур» деб аёлга улкан эҳтиром кўрсатиб келишади.

Шуни таъкидлашни хоҳладимки, муҳтожликдан ёшланган кўзларни дилини оғритаётганлар бу ишни қандай улкан гуноҳлиги, Аллоҳнинг олдида бунга қандай жавоб беришларини ўйласинлар.

Аллоҳдан бундай инсонларга Ўзи тавфиқ беришини, бундай ишларидан қайтишларини, бу аёлни ҳам икки дунёсини саодатли қилишини, бундай синовларга ажр-мукофотларини зиёда қилиб беришини, Аллоҳдан дуо ила сўраймиз. Илоҳим дуоларимиз ижобатига шукронлар айтишни насиб қилсин!

Сиз азизлардан ҳам бу аёлни дуоларизда ёд этиб қўйишингизни сўрайман.

Аллоҳим барчаларимизни Ўзи рози бўладиган солиҳ бандаларидан бўлишимизни насиб қилсин.

Муаллиф Низомиддин Муҳаммад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёшлар тарбияси борасида танқидлар кўпайиб кетди. Қайси газета, журнални олиб қараманг, ёшларнинг юриштуриши, кийиниши, муомала маданияти тўғрисида фикрлар, давоми...

3083 13:50 / 19.09.2019
Намоз ўқиш учун кўп йиллар нафсим билан олишдим.mdash Сен ишлайсан, журналистсан, бошинг очиқ юрибсан, сенинг намозинг қабул бўлмайди, деди айримларhellip Фақат давоми...

4747 19:41 / 04.10.2019
375Ўшал замон одатлари, лақабсиз инсон бўлмаган,Кимни ҳайвон, кимни тош, кимни жоҳил деб атаган,Лақабидан кимдир рози, кимнингдир кўнгли тўлмаган,Лаънат айтиб давоми...

2166 13:45 / 16.10.2019
Қалб унга тўлган нарса билан жисмни ҳаракатга келтиради. Кўз ва қулоқларимиз қалбимизни тўлдирувчи маълумотларни қабул қилувчи тана аъзоларимиздир. Қалб нима давоми...

3104 17:15 / 16.09.2019
Аудиолар

135080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55357 14:35 / 11.08.2021