1446 йил 16 зулқаъда | 2025 йил 13 май, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Набий алайҳиссалом суннатлари дунё олимларини лол қолдирмоқда

11:10 / 29.02.2020 9237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ўғлим тортишиб жанжаллашиб қолди. Ҳеч ажрата олмадим. Нимани талашаётганини сўрасам, давлатларнинг байроқлари туширилган расмлар ҳақида экан. Жаҳлим чиққанидан расмларни иккига бўлиб, иккаласининг қўлига бўлинган қоғоз парчаларини тутқаздим. Танбеҳ бериб, ошхонага кирдим. Ўзи икки ўғилсизлар, нега бунақа тортишаверасизлар, бировинг каттаман бировинг кичикман демайсизлар деб жаврай бошладим. Шунча гапимга қарамай бепарво болалар, яна баҳслашишни бошлади. Ҳозир даданга телефон қиламан деб, бақирган эдим, катта ўғлим кўзида шашқатор ёш билан қўлида ғижимланган қоғозни улоқтириб, «мен Худо ёмон кўрган давлатларга сайёҳатга бормайман» деди. Худо ёмон кўрадиган жойлар сўзи диққатимни тортиб бояги жаҳл ўрнини ўзгача қизиқиш эгаллаб букланган қоғозга разм солдим.

Секингина ўғлимга яқинлашиб, тойчоғим бу давлатлар дунёнинг энг кучли мамлакатлари, кўпчилик инсонлар у ерларга сайёҳат қилишни хоҳлайди. Масалан мен ҳам мана шу давлатларга боришни орзу қиламан, қара у ерларда денгизлар, ўрмонлар бор дедим. Шундан сўнг ўғлим эса менга бир сўз айтди. «Ойи сиз денгизни кўрмоқчи бўлсангиз мен сизни ўзим мусулмон давлатларга сайёҳатга олиб бораман, мусулмон одамлар бор давлатларни Аллоҳ яхши кўради. Шунинг учун у ернинг денгизларида тошқин бўлмайди ёки кам бўлади» деди. Тўғриси дунё бир зумга тўхтаб колди. Ич-ичимдан ўзимнинг саволимга ўзим жавоб бериб бўлган бўлсамда нега бундай деяпсан деб ўғлимга савол бердим. Ўғлим эса телевидение, радио янгиликларида доим сунами, сув тошқини, ёнғин, ер қимирлаши бўлди деб шу мамлакатларни кўрсатишади. Чунки у ерларда яшовчи одамлар мен, дадам билан борадиган Аллоҳнинг уйига кам боришади ёки умуман бормайди деди. Эндигина мактабга чиқаётган ўғлим янгиликларда бирор-бир мамлакат ҳакида сўз кетса мендан ёки дадасидан «Бу ерни дини нима», «Булар ҳам Аллохга сиғинадими?» деб кўп савол берар эди. Чиндан ҳам хаёл қилдим. Мусулмон мамлакатларда жуда ёмон табиий офат бўлганини инсонларни бевақт ўлимга етаклаганини эслай олмадим. Динимиз бу каби мўъжизаларга муҳтож бўлмасада бу аниқ мўъжиза эди.

Куни кеча севимли телеканалида голуввид кино ижодкорлари томонидан суратга олинган «Вирус» номли ҳужжатли фильм намойиши бўлди. Интернет манбаларига кўра ушбу фильмда бош рольни ўйнаган. Голуввиднинг машҳур актирисаси Кейт Элизабет Уинслет чўчқа гўштини умуман оғзига олмасликка қасам ичган экан. Кинонинг асосий мавзуси Хитойга сайёҳатга келган аёл ўзи билан бирга чўчқа ва кўршапалаклар ташувчи вирусни ўз давлатига олиб кетиши ҳақида баён қилинади. Қарийб, уч ойдан бери юзлаб инсонларни ўлим билан сийлаган бу офат, ҳақиқатдан ҳам SARS номи билан Хитойда денгиз ҳайвонлари билан савдо қилувчи бозорда топилган. Фильм реал воқеаларга асосланган. Аммо бундай ўлимлар ҳақида биз умматларни икки олам Сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 14 аср аввал огоҳлантирганлар. Уларнинг суннатлари бутун жаҳон олимларини лол қолдирмокда. Ҳеч бир тажриба клиникаси бўлмаган араб саҳроларида яшаган инсоннинг таъкидлаган ҳақиқатларини мўъжизаларини бугун минглаб инсонлар энг кучли техник-асбоблар ёрдамида кашф қилишмокда. Субҳаналлоҳ.

Миттигина юракчаси билан мени Аллоҳ яхши кўрган юртларга сайёҳатга олиб бормоқчи бўлган ўғлимнинг пешонасидан силадим, қалбдан тўхтовсиз Алҳамдулиллаҳ зикри такрорланаверди. Аллоҳ ҳеч кимни ўзининг ризолиги йўлидан айро қилмасин. Нопок ҳайвонларни бизларга харом қилиб уларнинг гўштлари касаллик деб умматларига чексиз яхшиликлар қолдирган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин!

Юлдуз Қурбонова

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У мажлисдан чиқиб, шошапиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан .Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми, деб гап давоми...

3085 09:10 / 27.09.2019
Бир қизни ўқитсангиз, бутун миллатни, бутун жамиятни,бутун оилани ўқитган бўлар эдингиз.Индира Ганди.Қишлоғимиздаги яхши бир оиланинг ўн саккизга кирган қизи давоми...

2706 17:45 / 20.10.2019
Дарс тугади. Кейингисигача ўн дақиқа бор. Ҳамма дарсхонани тарк этиб, кейинги дарс ўтиладиган хонага йўл олди. У ҳам дарс анжомларини йиғиштириб, хонадан чиқиб давоми...

3924 09:05 / 24.09.2019
Ҳар бир нарсанинг ўз вазифаси бор экан, у хоҳ моддий нарса бўлсин, хоҳ маънавий нарса. Биз моддий нарсаларни ҳам вазифасига кўра ишлатмай қўйдик. Телефон узоқни давоми...

2857 10:05 / 09.10.2019