1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Коронавирус ҳақидаги 9 та саволга Қуръони каримдан жавоблар

18:41 / 24.03.2020 4829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Савол: Бу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда.

- Жавоб: "Энди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди" (Анфол сураси, 66-оят).

2. Савол: Ушбу касалликдан сақланишнинг йўли санитария- гигиена қоидаларига риоя қилишда экан. Биз буни қандай амалга оширамиз?

- Жавоб: "Юзларингизни ҳамда қўларингизни ювингиз" (Моида сураси, 6-оят).


3. Савол: Кийимларимиз орқали ҳам ушбу касаллик юқиши мумкин экан. Бундан сақланишнинг ечими қандай?

- Жавоб: "Либосларингизни пок тутинг!" (Муддассир сураси, 4-оят).


4. Савол: Зарурат бўлмаса ҳам кўчага чиқиш жоизми?

- Жавоб: "Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" (Бақара сураси, 195-оят).


5. Нима учун баъзи кишилар ушбу касаллик борасида тиббий тавсияларга риоя қилишмаяпти?

- Жавоб: "Бунга сабаб, улар англамайдиган қавм эканларидир" (Ҳашр сураси, 13-оят).


6. Савол: Уйда ўтириш (карантин) тадбиркорлар ва йирик корхоналарга катта иқтисодий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда?

- Жавоб: "Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингизки), яқинда Аллоҳ хоҳласа, ўз фазлу карами ила сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир" (Тавба сураси, 28-оят).


7. Айрим шахслардан ташкил топган гуруҳлар одамлар орасида қўрқув пайдо қилиш, ваҳима тарқатиш мақсадида ёлғон (интернет тилида “фейк”) хабарларни тарқатишмоқда. Уларни бу қилмишлари учун қандай атаймиз?

- Жавоб: "Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирармиз, сўнгра улар (Мадинада) сиз билан бирга тура олмай қолурлар" (Аҳзоб сураси, 60-оят).


8. Баъзиларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси душман томонидан лабораторияларда ишлаб чиқилган ва атайин тарқатилмоқда экан. Бу нарса уларнинг ҳийла ва найрангларидан бўлиб, бу орқали биз мусулмонларга зарба беришни мақсад қилишган экан?

- Жавоб: "Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчидир" (Оли Имрон сураси, 120-оят).


9. Ниҳоят, ушбу машаққат ва муаммолардан ким бизни олиб чиқади?

- Жавоб: "Айтинг: «Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур" (Анъом сураси, 64-оят).


Изоҳ:  Қуръони карим – бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир.  Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният ҳаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.

Қуръони карим ҳаёт йўлида учраши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни ҳал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.

Заррача шубҳа йўқки, Аллоҳ томонидан нозил қилинган ва 114 сурадан иборат бўлган Қуръони карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк ҳикмат сақлаган илоҳий китобдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

43389 18:34 / 01.01.2020
Карантин бўлиб қолди. 3 ой кўришмаган опасингил кўришишди. Сингил ҳам опа ҳам бироз узоқрокда. Кўришишга юраги бетламади. Сингил ҳомиласидан хавотирланиб ҳар доим давоми...

4365 18:00 / 31.07.2020
Кўплаб илмий тадқиқотлар ўз хулосасида киши шахсий гигиена қоидаларига, умумий шахсий тозаликка қатъий амал қилиши лозимлигини таъкидлайди. Инсоннинг қўлида давоми...

2482 11:00 / 27.08.2020
Ассалому алайкум. Онаман. Она боласини ҳимоя қилади, асрайди, у учун жонини беришга тайёр бўлади. Лекин бу синов олдида яна ожиз эканлигимни ҳис қилдим. Фарзандман. давоми...

2600 15:30 / 27.07.2020
Аудиолар

135355 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55603 14:35 / 11.08.2021