1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Ҳар лаҳза учун шукр айтаман...

15:30 / 27.07.2020 3356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Онаман. Она боласини ҳимоя қилади, асрайди, у учун жонини беришга тайёр бўлади. Лекин бу синов олдида яна ожиз эканлигимни ҳис қилдим. Фарзандман. Отажоним, онажонимни ҳар вақт бориб кўраман, дардларига малҳам бўла оламан деб ўйлардим. Лекин шу тобда дуодан бошқа иш қўлимдан келмаслигига амин бўлдим.

Эй, Парвардигоро, ғафлатда қолдик, қайтиш фақат Сенга эканини эслатдинг, минг шукр. Ҳаётимиз ўз қўлимизда эмаслигини англадим. Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эртага нима бўлишини билмаслигига амин бўлдим. Ҳашаматли уй, қиммат машина, пул тўла чемодан ҳам бахт эмаслигини, улар саодат бермаслигини ҳис қилиб, жонимизнинг асл Эгасининг қадарига рози бўлдим, таслим бўлдим.

Тонгда уйғонганим учун, болаларимнинг ёнимда экани, яқинларимнинг овозларини эшитаётганим, уларни кўраётганим учун шукрлар қиламан. Вақтни қадрига етишни ўргандим, ўткинчи ҳою ҳавасларга боғланмай, фойдали ишлар билан банд бўляпман. Яқинларим, яхши инсонларнинг қадрига етяпман. Ҳар лаҳза учун, ҳамма-ҳаммаси учун шукр айтаман ва хато нуқсонларимга тавбалар қиламан.

Насиба Аслонова, Бухоро вилояти. 


Ризқ Аллоҳдан...

Ассалому алайкум. Мен мақола ёзишга уста эмасман. Шунга қарамай, бошимдан ўтказган бир воқеани ёзишга қарор қилдим. Карантиндан олдин отам тадбиркорлик қилар эди. Даромади яхши эди. Мени эса ишларим ҳеч юришмаcди. Отам менга омадсиз, қўлидан иш келмайдиган инсонга қарагандай қарарди. Тадбиркорлигига суяниб, Раззоқ бўлган Аллоҳни унутган эди. Мен эса оиламга моддий фойда келтира олмаётганимдан жуда уялардим.

Вақт ўтди... Карантин жорий бўлди...

Ҳозир мендан бошқа оиламда ҳеч ким ишига боролмайди. Даромадим оз бўлсада, оиламга моддий нафақа қилаётганим, фойдам тегаётганидан хурсандман. Аллоҳим барча мўминларга ризқи борасида хотиржамлик насиб қилсин, омин.

Эргаш Кадиров

 

Неъматларинг қайтаргин, Аллоҳ...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳар бир иши ҳикматдан холи бўлмаган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Мана бир неча ойлардан бери дунё бўйлаб карантин жорий этилди. Карантин даврида биз авваллари оддий ҳолат деб қараган неъматлар қадрини англамоқдамиз. Ношукрлигимиз учун авф эт, Аллоҳим.

«Бандаларимдан шукр қилувчилари оздирʼ» (Саба сураси, 13-оят)

- Чет элдаги яқининг уйига саломат қайтиб келиши ҳам бахт экан;

- Илм олиш учун билим даргоҳига бемалол боришинг айни неъмат экан;

- Истаган пайтинг яқинларингни йўқлашинг, дийдорлашиш саодат экан;

- Ҳамма нарсадан ҳам муҳими — танисоғлик энг катта неъматлардан экан.

Аллоҳ таоло бу синовлари билан оламларнинг Роббиси У эканини биз ожиз бандаларига англатиб қўйди. Ҳаётимизда оддий, арзимас деб қараган нарсаларнинг қадрини чуқур англаб етдик. Бугун дуолар қиламиз, биз қадрламаган неъматларни қайтиб бергин, Аллоҳим!

Манба: grandtalim

Мунаввархон Ҳабибжон қизи

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Инсон умри давомида кўп неъматларнинг қадрига етмайди. Бетоб бўлмагунимизча соғликнинг, нотинчлик бўлмагунича тинчликнинг, ўлим эшик қоқмагунича ҳаётнинг... давоми...

3828 15:08 / 02.10.2020
1. Савол Бу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда. Жавоб quotЭнди давоми...

5646 18:41 / 24.03.2020
.Коронавирус ҳақиқий бир хатардир. Ундан сақланиш учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Мусулмон бўлиш жиҳатидан бизга нималар қилиш лозим Бу давоми...

3670 10:45 / 28.03.2020
12. 261 ҳижрий йил У йилда Африкада, Шом ва Андалусия шаҳарларида шиддатли қимматчилик бўлди ва бошка шаҳарларда оммалашиб кетди. Унга кучли ўлат ва вабо уланиб давоми...

3427 17:05 / 16.07.2020