1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Аллоҳ барча беморларга шифо берсин!

14:00 / 31.07.2021 6180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2021 йил  июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда.

Шу кеча кундузда юртимизда ушбу касаллик билан оғриган, дард билан курашаётган юртдошларимиз, яқинларимиз сони ортиб бормоқда.

Уларнинг барчасига Аллоҳ таолодан шифои ожил, шифои комил сўраймиз.

Ушбу вабони енгиш учун барча имкониятларни ишга солаётган масъул инсонлар, ўзимиз ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз, туну-кун беморларга қараётган шифокор азизларимизга ҳам Аллоҳ таолодан куч-қувват, офият ва собитлик сўраймиз.

Барча яқинларимизни касалликдан сақланиш сабабларини ушлашга ва оила аъзоларининг саломатлигига  эътиборли бўлишга чорлаймиз.

Аллоҳнинг тақдири, касаллик оқибатида вафот этган мўминларни Ўзининг раҳматига олишини, чеккан дардлари эвазига гуноҳларини каффорот этишини илтижо этамиз.

«Албатта, у Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир. У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган зотдир». (Шууро сураси, 27-28 оятлар).

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
12. 261 ҳижрий йил У йилда Африкада, Шом ва Андалусия шаҳарларида шиддатли қимматчилик бўлди ва бошка шаҳарларда оммалашиб кетди. Унга кучли ўлат ва вабо уланиб давоми...

3426 17:05 / 16.07.2020
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

45758 18:34 / 01.01.2020
Роббимиз инсониятни тарбиякунандасидир. Эслатма олувчи ҳар қандай мусибатдан эслатма олаверади. Лекин неъматлар ичида чўмилиб яшаётган одам, ҳаммавақт ҳам у давоми...

2980 17:44 / 23.07.2020
1. Савол Бу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда. Жавоб quotЭнди давоми...

5646 18:41 / 24.03.2020