1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Мусулмонлар тарихида содир бўлган тоъун ва ваболарга оид ҳодисалар хронографияси (учинчи мақола)

17:05 / 17.07.2020 3264 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

20. 406 - ҳижрий йил 

Муҳаррам ойининг бошида сешанба куни суннийлар ва шиалар ўртасида фитна содир бўлди. Бу фитнани вазир Фахрул Малик ўзаро музокара қилиб, икки томонни келиштириб тўхтатди. Шиалар ўзларини бидъат амалларини, яъни ўзларига фарз килиб олган Ашуро кунида эчкини юнгидан қўпол кийимни бозордаги жойларига осиб куйишларига (Масух) ва баланд овозда бақиришларига (Навх) имкон берди. Шу ойда Басрада кучли вабо тарқалди. Гўрковлар ва одамлар ўликларни кўмишга улгуролмай қолишди. Кейинги ойда эса шаҳар булутлар билан қопланди ва кучли ёмғир, жала ёғди. Шу кунда Хажжодан сувсизлик туфайли 14 минг киши халок бўлгани, 6 минг киши туя бавли (сийдигини) ичиб саломат қолгани хабари келди.

21. 423 - ҳижрий йил

Ибн Асир дейди: Бу йили қимматчилик бўлди. Одамлар ёмғир сўраб дуо килишди, аммо ёмғир ёғмади. У ҳолатга яна вабо ҳам қўшилди. Ироқнинг барча шахарларида, Мосулда, Шомда, Жабалда, Хуросонда, Ғазнада ва булардан бошқа шаҳарларда ҳам вабо омматан тарқалди. Ўлим кўпайди. Исфаҳонда (Эрон) бир неча кун ичида 40 мингта ўлик дафн килинди. Одамларда чечак касаллиги купайди. Ҳисоблаб кўрилса, Мосулда 4 минг ёш бола ўлди. Бирор хонадон мусибатдан холи қолмади. Ўлим жуда ортди.

22. 439 - ҳижрий йил 

Ибн Касир дейди: Бу йилда кучли вабо бўлди. Ўлиб қолган ҳайвонларнинг жасадлари, ўлимтиклар сабабидан Ироқда, Арабистон яриморолида кўп одамлар ўлди, бозорлар бўшаб қолди, касаллар ортди ва кўпгина зарурий маҳсулотларга эҳтиёж ортиб кетди. Мосулдан хабар келдики, 400 кишигина одам жума намозини ўқиди ва зиммий аҳлидан 120 киши тирик қолди холос. Кучли қимматчилик бўлди. Бағдодда суннийлар ва шиалар орасида фитна бўлди ва кўпчилик қатл бўлди .

Ибн Асир деди: Бағдод, Мосул, Ироқ ва Жазийранинг бошқа томонларида қимматчилик бўлди. Инсонлар очликдан ўлимтикларни ейишга мажбур бўлдилар. Унга шиддатли вабо қўшилди ва кўп одамлар вафот этиб кетди. Бозорлар бўшади, касаллар муҳтож бўлган нарсаларнинг нархи ошди. Бир ман шаробни ярим динорга, бир ман ёнғоқни 15 қиртосга, анорни 2 қиртос, сабзи 1 қиртосга сотиларди ва ҳоказо.

(Қадимги ўлчов бирлиги: Манн, Мано (ботмон) = 1,03125 л (≈ 1,04 л). Оғирликда = 816 гр.)

23. 448 - ҳижрий йил 

Бу йилда ўта қимматчилик бўлди, инсонларга қўрқув қайтди. Бағдод талон-тарож килинди, кетидан кўп балолар уланиб кетди, одамлар ғуслсиз дафн қилиндилар, ичимликлар ва касалларга зарур бўлган нарсалар қимматлашди. Одамларни ўлим камраб олди. Об-ҳаво ёмонлашди, атроф-муҳит бузилди.

Ибн Жавзий деди: Бу вабо ва қимматчилик Маккада, Ҳижозда, Мосул диёрларида, Рум шаҳарларида, Хуросонда, Жибалда ва бутун дунёда оммалашиб кетди.

24. 449 - ҳижрий йил 

Ибн Жавзий дейди: Жумадул охир ойида дарёнинг ортидаги тижоратчилардан хабар келдики, уларнинг диёрларида улкан вабо бўлди ва ҳаддан ошиқ исроф бўлди. Хатто бу юртдан якшанба куни 7 мингта жаноза чиқди. Адади ҳисобланса, турли хабарларда 1.000та, 6.000та, 50.000 талаб одамларнинг бу шаҳарда ўлгани айтиларди. Бозор ва кўчалар бўшаб қолган, эшиклар қулфланган ва чорва моллари ҳам ўлган эди. Озарбайжон ва у томондаги ўлкаларидан кучли вабо тарқалгани хабари келди ва ундан камчилик одамларгина саломат қолгани айтиларди.

Ахвоз (ҳозирги Эрон ғарбидаги катта шаҳар)ва унинг ўлкаларида, Воситда, Нилда вабо келди. Кўфада ва ернинг кўп жойларида ёмғир ёғди, хатто кўплаб ерлар сув остида қолиб кетди. Бу ҳолатлар яъни вабо тарқалиши, сув босиши очарчилик авж олишини энг асосий сабабларидан бўлди. Фақир ва камбағаллар кўчаларда итларни тутиб ейишга ва хатто, астағфируллоҳ, қабрлардан жасадларни қазиб олиб, гўштини ейиш даражасига бордилар.

Бир кишида бир жариб (ўлчов бирлиги: жариб = 2217,60 м (ўртача 4800 қадам)) ери бор эди, уни 10 динорга сотмоқчи бўлди, лекин сотолмади. Вақти келиб уни 5 ратл нонга берди, кейин эса вафот этди.

(Ироқий ратл (фиқҳда қўлланиладиган ратл, қадоқ) = 0,515625 литр (≈ 0,516 л). Оғирлиги (дон-дун учун) = 408 гр).

Тижоратчилар савдолари тўхтаб, оч қолиб кетдилар. Дунё ишларидан одамларга машғул бўлиш учун кундузи ва тунлари ўликларни ювиб, дафн қилишдан бошка юмуш қолмади.

Одамлар ўтирган ҳолларида юраклари ёрилиб кетарди. Юракдаги қон оғизларига отилиб чиқарди ва улар жон таслим қилардилар. Кишилар, халқнинг барчаси тавба-тазуррулар қилди, мол-дунёларини кўп қисмини садақа ва эҳсон қилдилар, хамр, шаробларни тўкиб ташладилар, чолғу-асбобларини синдирдилар, Қуръон тиловат қилиш учун оддий одамлар, ишчилар ва зулм кўрганлар кўпроқ масжидларни, тоат-ибодатни лозим тутдилар. Қайси бир уйда хамр ичилса, бир кечадаёқ унинг аҳли ўларди. Бир уйни топдилар, у ерда 18 киши ўлган эди. Уйдаги ашёларини қараган эдилар, бир кўза хамр чиқди, уни тўкиб ташладилар. Вафот этган одамлардан қолиб кетган бойликлар, буюм ва нарсаларни олишга бирор киши уйларга кирса, ўша нарсаларни олган одам ҳам кейинроқ ўларди. (Бу каби ҳолатлар вирусни буюмларда маълум вақт яшовчанлиги сабабли бўлган бўлса керак. Муҳаррир изоҳи.) 

Масжидда яшаган бир киши вабодан ўлди. Ундан 50 минг дирҳам бойлик қолиб кетди . У дирҳамларга ҳеч ким тегмади. 9 кун масжидда ўз ҳолича ётди. Кечқурун масжидга 4 киши киришди, ўша дирҳамларни олишди, сўнгра барчалари ўлдилар . Одамлар бойликларини бир-бирига васият қилиб ўлиб кетишарди . Жоме масжидларининг кўпи бузилди.

Абу Муҳаммад Абдужаббор ибн Муҳаммад ал- Фақиҳ ва у билан бирга иттифоқ қилган 700 киши ўлди, Давс бин Али шаҳарга кирди ва уни хароба ҳолда топди. Сўнгра бошлиқ Абу Носир одамларни мамлакатни тиклаш учун жар солдириб одам тўплади. Вайрона ҳолга келган шаҳарни тозалаш ва тузатиш ишларида жамланганлар орасида ҳошимийлар, қозилар, дурадгорлар ва бошқа кўплаб турли касб эгалари бор эди. Улар бир неча ҳафта давомида ишладилар, елкаларида ғишт ташидилар ва бошқа қурилиш ишларини бажардилар.

(Давоми бор)

Таржима ва матн таҳрири: arabicuz

Мавзуга оид мақолалар
Карантин бўлиб қолди. 3 ой кўришмаган опасингил кўришишди. Сингил ҳам опа ҳам бироз узоқрокда. Кўришишга юраги бетламади. Сингил ҳомиласидан хавотирланиб ҳар доим давоми...

4360 18:00 / 31.07.2020
.Коронавирус ҳақиқий бир хатардир. Ундан сақланиш учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Мусулмон бўлиш жиҳатидан бизга нималар қилиш лозим Бу давоми...

3126 10:45 / 28.03.2020
Бу тасвирнома тарих ва таржима китобларида Ислом уламолари ва тарихчилари баён қилган .Амвос, ўлатидан то 9 асргача рўй берган ва вабо ва ўлатлар ҳақидаги давоми...

2815 17:07 / 15.07.2020
Роббимиз инсониятни тарбиякунандасидир. Эслатма олувчи ҳар қандай мусибатдан эслатма олаверади. Лекин неъматлар ичида чўмилиб яшаётган одам, ҳаммавақт ҳам у давоми...

2292 17:44 / 23.07.2020
Аудиолар

135079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55357 14:35 / 11.08.2021