1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Уйларингизни қибла (намозгоҳ) қилингиз! اجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً

12:09 / 24.03.2020 4702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидлар ва таълим даргоҳлари вақтинча беркитилгани сабабли ҳар бир оилага қуйидагилар лозим бўлади:

1. Оила аъзолари бир жойга жам бўлгани сабабли ўзаро жипслик, ёрдам, муҳаббат ҳамда уларнинг маслаҳалатидан кўпроқ фойдаланиб қолиш.

2. Тарбия томонга катта эътибор қаратиш, иймон ва таваккул фазилатларини сингдириш, шу билан бир қаторда сабабларни тутиш ҳамда Аллоҳ таолога ёлвориб дуо қилишга аҳамият қаратиш.

3. Хайри-эҳсон ва яхшилик улашиш ила раҳмдилликка ундаш ва бу ишларда мусобақалашишга тарғиб қилиш.

4. Уйда ҳам намозларни ота ёки аканинг имомлигида жамоат бўлиб адо этиш.

5. Қуръони каримни тиловат қилиш, набавий ҳадислардан ўқиш, ёдлай оладиганини ёдлаш, шунингдек, бошқа фойдали китобларни ҳам мутолаа қилиш.

6. Фарзандлар учун тадаббур ва тафаккур ҳалқалари ташкил қилиб, уларнинг заковатларини ва (эшитган ёки ўқиган нарсаларидан) муҳим хулосаларни чиқариб олиш қобилиятларини синаш.

7. Зикр ва дуоларни, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни, шунингдек, истиғфор, тасбеҳларни ҳамда маъсур дуоларни кўпайтириш.

 

Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг раиси

Доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий.

Таржимон: Қудратуллоҳ Сидиқметов.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сершовқин кўчаларни, ҳар куни яқинингдек ҳолаҳвол сўрагувчи тенгдошларни, қучоқ очиб бизга билим берувчи устозларни эслаган сайин юрагинг бир энтикади. Ўша давоми...

2812 11:09 / 26.07.2020
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

45758 18:34 / 01.01.2020
Пандемиянинг тугаши вакцинага боғлиқ бўлса, вакцина қачон тайёр бўлади Вакцина яратиш бўйича ҳозиргача бирор натижа бўлдимиБир нарса аниқ дунё бўйлаб, хусусан, давоми...

4759 17:04 / 18.07.2020
ДУОЛАРРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуолари

72308 18:26 / 01.01.2020