1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Улуғвор ишлар барчамизга ўрнак ва намуна

19:30 / 13.03.2020 2523 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ قَالَ: كَانَ عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ لَهُ ابْنٌ مِنِ امْرَأَةٍ مِنْ كَعْبٍ، وَكَانَ يُحِبُّهُ وَيَنَامُ مَعَهُ فِي بَيْتِهِ قَالَ: فَتَعَرَّضْتُ لَهُ لَيْلَةً، فَقَالَ: أَعَبْدُ الْعَزِيزِ؟ قُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ: شَرُّ مَا جَاءَ بِكَ، أُدْخُلْ. فَدَخَلْتُ، فَجَلَسْتُ عِنْدَ شَاذْكُونِيَةٍ وَهُوَ يُصَلِّي فَانْتَفَضَ كَأَنَّهُ مَصَّهُ مِنْ لَدُنْ ظُفْرِهِ إِلَى شَعْرِهِ، فَظَنَنْتُ أَنَّهُ مَرَّ بِآيَةٍ ثُمَّ رَكَعَ، فَأَتَانِي فَقَالَ: مَا لَكَ؟ فَقُلْتُ لَهُ: الرَّجُلُ وَإِنَّكَ لَتَصْنَعُ بِابْنِ الْحَارِثِيَّةِ مَا لَا تَصْنَعُ بِنَا، وَلَسْتُ آمَنُ أَنْ يُقَالَ هَذَا مِنْ شَيْءٍ يَرَاهُ عِنْدَهُ وَلَا يَرَاهُ عِنْدَهُمْ، فَقَالَ: أَعَلَّمَكَ هَذَا أَحَدٌ؟ فَقُلْتُ: لَا، فَأَعَادَ عَلَيَّ فَأَعَدْتُ عَلَيْهِ، فَقَالَ: ارْجِعْ إِلَى مَبِيتِكَ، فَرَجَعْتُ، فَكُنْتُ أَبِيتُ أَنَا وَإِبْرَاهِيمُ وَعَاصِمٌ وَعَبْدُ اللهِ جَمِيعًا، فَإِذَا نَحْنُ بِفِرَاشٍ يَحْمِلُ يَتَّبِعُهُ ابْنُ الْحَارِثِيَّةِ، فَقُلْنَا: مَا شَأْنُكَ؟ قَالَ: شَأْنِي مَا صَنَعْتَ بِي. قَالَ نُعَيْمٌ: كَأَنَّهُ خَشِيَ أَنْ يَكُونَ جَوْرًا، قَالَ عَبْدُ العَزِيزِ: فَكَانَ عُمَرُ قَلَّ مَا يُفَارِقُ الدَّارَ إِلَّا مَا شَاءَ اللهُ بِهِ. رَوَاهُ حُسَيْنٌ الْمَرْوَزِيُّ.

Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади:

«Умар ибн Абдулазизнинг Каъб қабиласилик хотинидан ўғли бор эди. У ўша ўғлини яхши кўрар ва ўзи билан бирга уйида олиб ётар эди. Бир кеча унинг олдига бордим.

«Абдулазизмисан?» – деди у.

«Ҳа», – дедим.

«Сени қайси ёмонлик келтирди? Кир!» – деди.

Кириб, Шозкуния олдига ўтирдим. У намоз ўқиётган экан. Қаттиқ титраб кетди. Худди тирноғининг учидан сочигача титради. Мен, бирор оятни ўқиб ўтди шекилли, дедим. Кейин рукуъ қилди. Олдимга келиб:

«Сенга нима бўлди?» – деди. Мен унга:

«Ҳой киши! Ҳорисиянинг ўғлига бизга қилмаган нарсаларни қиляпсиз», – дедим.

Шу билан бирга, бу унда кўраётган ва уларда кўрмаётган нарса учун шундай бўлмоқда, дейилишидан эмин эмас эдим.

«Буни сенга биров ўргатдими?» – деди.

«Йўқ», – дедим.

Яна қайтариб сўради. Мен ҳам гапимни қайтардим.

«Ётоғингга қайт», – деди.

Мен қайтиб кетдим. Мен, Иброҳим, Осим ва Абдуллоҳ бир ётоқхонада ётар эдик. Шу пайт биров кўрпа-тўшак кўтариб келаётганини кўриб қолдик. Қарасак, Ҳорисиянинг ўғли экан.

«Сенга нима бўлди?» – дедик.

«Сен нима қилган бўлсанг, шу бўлди!» – деди.

Нуъайм: «Унга жабр бўлишидан қўрқди», – деди.

Абдулазиз: «Умар ҳовлидан узоққа чиқмас эди. Илло, Аллоҳ истаганича», – деди».

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Бу ривоят болаларининг орасидаги адолат, эркинлик ва ҳаммаларининг бир хил вазиятда ўсиб боришларини таъминлаш муҳимлигини кўрсатади.

Баъзи ҳолатларда Умар ибн Абдулазиздек улуғ зотларда ҳам, турли сабабларга кўра, ушбу ривоятдагига ўхшаш нуқсонлар содир бўлиб туради. Аммо улуғларнинг улуғлиги ўзидаги нуқсонни англаб етиши билан дарҳол уни тузатишларидир. Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи кичик ёшдаги ўғлидан ўзининг фарзандлари орасидаги муомаласида адолатсизликка йўл қўйгани ҳақида танбеҳ ва шикоят эшитди. Аммо, болага: «Бор, йўқол! Сен зумраша нимани билар эдинг», демади. Аксинча, дарҳол нуқсонни тўғрилади.

Бундай улуғвор ишлар барчамизга ўрнак ва намуна бўлиши, барчамиз уларга амал қилишимиз лозим.

«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кинояли талоқ унинг ва ундан бошқа нарсанинг эҳтимоли бор нарсадир.Бунда талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам англатадиган лафз хотинига нисбат бериб ишлатилади..Бас,, давоми...

3432 16:00 / 02.02.2023
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир,, давоми...

2048 16:47 / 21.10.2022
Ақийқа қилиш ҳам отаонанинг бурчи ва болаларнинг ҳақларидандир.Фарзанд неъмати Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сонсаноқсиз неъматлари ичидаги энг улуғ давоми...

3883 11:05 / 07.12.2019
Оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз юритишда албатта, ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатлар эътиборидан сўз бориши турган гап. давоми...

2687 17:00 / 30.11.2021