1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Шайх ҳазратлари дунё уламолари эътирофида

14:22 / 10.03.2021 6068 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан 5 йил аввал ватанимизнинг фахри барчамизга ўрнак бўлган устозимиз шайх ҳазратлари вафот қилдилар.

У киши халқимиз учун қанчалик қадрли бўлган бўлсалар, Ислом олами ва дунё уламолари учун ҳам ҳудди шундай қадрга эга эдилар. Сизларга буюк ва машҳур уламоларнинг фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақидаги баъзи эътирофларини тақдим этамиз.

Аллома Муҳаммад Аввома:

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ватанингизнинг ҳақиқий шайхул-Исломидир».

Дунё уламолар ҳамжамияти бош котиби шайх Али Қорадоғи:

«Шайх ҳазратлари бир ўзлари бутун МДҲ учун етарли даражада фаол ва фидокор олим эдилар. У кишидан кейин у кишининг ўрнини тўлдирадиган олим топа олмадик. Биз у кишига жуда муҳтож бўлганимизда вафот қилдилар».

Ҳудойи вақфи раҳбари шайх Усмон Нурий Тўпбош:

«Шайх ҳазратлари билан дўстлигимиз бор эди. У кишининг хусусияти биргина илм билан кифояланиб қолмади. Руҳий тарбияга алоҳида эътибор берди. Бугунги кунимизда Ислом олами айнан шайх ҳазратларидек олимларга муҳтож».

Шайхул-Ислом Муфтий Тақий Усмоний:

«Шайх ҳазратларининг хизматларини яқиндан танигач ҳайрон қолдим. Жуда баракотли хизмат қилган эканлар».

Туркия уламолар ҳамжамияти бош котиби Шайх Умар Фаруқ:

«Шайх ҳазратлари билан 1990 йили бошларида танишган эдим. Ҳаётимда жуда катта из қолдирган эдилар. У киши ўзбекларнинг эмас, бутун Ислом дунёсининг фахри эди».

Ҳиндистон муҳаддислари раиси шайх Неъматуллоҳ Аъзамий:

«Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари Ҳиндистон имоми шайх Қосим Нонутвий каби эдилар. Бу икки олим узун умр кўрмаган бўлсалар ҳам, ўзларидан жуда катта илмий меърос ва кўплаб шогирдлар қолдириб кетганлар».

Ибн Халдун Университети бошқарув ҳайъати раиси профессор Доктор Ирфон Гундуз:

«Шайх ҳазратлари менга ўз акамдек эдилар. Менинг ҳаётимда жуда муҳим ўринга эгадирлар. Илми ва амали билан дунё уламолари орасида ажралиб турар эдилар».

Туркия илмий тадқиқотлар маркази илмий раҳбари Ҳидоя Эрдоган:

«Шайх ҳазратлари жуда-жуда баракали зот бўлган эканлар. Ҳатто

Ўзбекистоннинг энг чекка жойларида ҳам у кишининг шогирдлари ёки асарларини учратдим».

Туркия Навоий вақфи раҳбари доктор Октай Чотқол:

«Шайх ҳазратларининг икки хусусиятларини барчага ибрат сифатида тавсия қиламан: ватанини севган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам илмга хизмат қилган зот эдилар. Ҳижратда бўлишларига қарамасдан, илмий фаолиятларини асло тўхтатмаган эдилар».

Сўнг сўз.

«Шайх ҳазратлари ҳали ҳам ҳаётлар. Илмий мерослари билан, фарзандлари ва шогирдлари билан биз билан биргалар. Шунчаки жисмоний жиҳатдан биздан ажралдилар, лекин руҳоний жиҳатдан эмас. Модомики у кишини китобларини ўқир, маърузаларини эшитар, шогирд ва фарзандларида истеъфода қилар эканмиз, шайх ҳазратлари биз билан биргадирлар».

Аллоҳ таоло ҳазратимиз каби олимларимизни кўпайтирсин!

Манба: Муҳаммад Одил Ҳамидов канали

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Мавзуга оид мақолалар
.Юз буюк инсон, номли китобни ёзиб, унда энг биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини зикр қилган ёзувчи Майкл Харт шундай деган давоми...

2570 21:21 / 18.11.2022
Профессор Петер Адамсон, Лондон қироллик коллежи.Қуръоний оятларнинг жуда кўпчилиги инсонни бу ёруғ оламни кузатиш, ундаги мукаммалликни эътироф этиш ва уни давоми...

4264 14:20 / 04.01.2019
Қуръонни ўқиганда унинг бадиий китоб эмаслигини дарҳол ҳис этасиз. Қуръони Карим қалбдан келган ва бошқа барча қалбларга дарҳол кириб борадиган асардир. Бошқа давоми...

3248 18:02 / 12.06.2019
Қуръон Аллоҳнинг иродасига итоат, Аллоҳга қарши исён қилишни тушунтириб берар экан, инсонларнинг хаёлотини жунбушга келтирувчи энг равонтаъсирли тилда баён давоми...

5056 14:00 / 25.07.2019